JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА БИРИНЧИ МАРТА

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА БИРИНЧИ МАРТА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш  йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонини имзолади.

Маҳкумларни афв этишга қара­тилган мазкур фармон Ўзбекистон тарихида биринчи марта қабул қилинди.
Афв этиш ҳукм қилинган шахсга нисбатан инсонпарварлик ифодаси бўлиб, уни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилади ёхуд суд томонидан белгиланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштиради.
Амнистия акти жиноят содир қилган маълум тоифадаги шахсларга жиноий-ҳу­­қу­­қий таъсир чораларини қўл­ла­маслик, уларга тузалиш им­кониятини бериш ёки бу чоралар қўлланганда уларнинг аҳволини яхшилаш мақ­­са­дида кўрсатиладиган инсон­парварлик ифодаси ҳи­соб­­ла­нади.
Давлатчилигимизнинг узоқ тарихида ҳам афв этишга оид ҳужжатлар қабул қилинганлигини кузатишимиз мумкин. Бунга мисол сифатида буюк саркарда Амир Темурнинг "олтмишдан ошгандан ош сўрама” ёки "биринчи марта гуноҳ қилган шахснинг гуноҳидан ўтинглар, иккинчи марта гуноҳ қилган шахснинг ҳам гуноҳидан ўтинглар, учинчи марта гуноҳ қилган шахсни гуноҳига яраша жазоланглар”, деган ўгитларини келтириш мумкин.
Шу йилнинг 29 сентябрида Президентимиз томонидан қабул қилинган "Ўзбекистон Рес­публикаси Конституцияси қабул қилин­ган­лигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассаса­ларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига кўра, ҳар бир маҳкумнинг шахси, улар томонидан содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, содир этилиш ҳолатлари ва оқибатлари, етказилган зарарнинг қопланганлиги, шунингдек, жабрланган томон ва жамоатчилик муносабати ҳар томонлама  пухта ўрганиб чиқилди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони ҳам ана шу ўрганиш ва амалга оширилган ишлар натижаси асосида 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этиш тўғрисидадир.
Ушбу қонуний ҳужжатнинг қабул қилиниши – қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахс­ларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.

Жамшид ЖЎРАЕВ,
халқ депутатлари Навоий
шаҳар Кенгаши депутати.
Фахриддин БЕКМУРОДОВ,
9-умумтаълим мактаби директори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!