JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ТИББИЁТ СОҲАСИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧИДА

ТИББИЁТ СОҲАСИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧИДА

26-12-2017 17:30 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг биринчи марта мамлакатимиз парламенти- Олий Мажлисга мурожаати тақдим этилди.
Давлатимиз раҳбарининг долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш борасидаги қатор ислоҳотларнинг халқ билан мулоқот принципига асосланганлиги юртимиздаги барча соҳанинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шу жумладан, соғлиқни сақлаш борасидаги ўзгаришларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Биз Президентимизнинг Мурожаатномасини поликлиникамиздаги ойнаи жаҳон орқали ҳамкасбларим билан бирга тингладик.
Малакали шифокор ва ҳамширалар хизмат кўрсатаётган 4-сонли оилавий поликлиникамиз жорий йил замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Бу эса бизнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатишимизни кафолатлайди. Келтирилган компьютер техникаси воситалари, тиббий анжом ва ускуналар шифокорларга иш жараёнида қулайлик туғдирмоқда. Замонавий тиббий ускуналар бизларга аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш, тезкор даво чораларини кўриш ва уларни бартараф этишда самарали ёрдам бераяпти.
Шифохонанинг ичида ташкил этилган дорихона беморларга сифатли ва арзон нархдаги  дориларни етказиб, уларнинг оғирини енгил қилмоқда. Бу ерга келаётган беморлар кўрсатилаётган тиббий хизматимиздан мамнун.
Президентимиз ўз маърузасида масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган "Ақлли тиббиёт”, "Ягона тиббий ахборот маркази”  концепцияларининг амалиётга татбиқ этиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Ўйлайманки, тиббиёт соҳасидаги бундай ислоҳотлар аҳолига сифатли ва замонавий ёрдам кўрсатишда ҳамда касалликларни барвақт аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Манзура  ОТАҚУЛОВА
4-сонли оилавий поликлиника
умумий амалиёт шифокори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!