JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КЕЛАЖАККА ИШОНЧ БИЛАН ДАДИЛ ҚАДАМ ТАШЛАЙМИЗ

КЕЛАЖАККА ИШОНЧ БИЛАН ДАДИЛ ҚАДАМ ТАШЛАЙМИЗ

26-12-2017 17:42 Navoiy shahri » Yangiliklar
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини шижоаткор ёшлар билан биргаликда тингладик ва яна такрор-такрор ўқидик. Ундаги ҳаққоний ва халқчил гаплар юрак-юрагимиздан чуқур жой олиб, бизни она Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга, ҳамжиҳатликда улкан мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорлади.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда биз – ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни дунёнинг ҳеч бир давлатида учратмайсиз. Айниқса, жорий йилда олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари, янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тага, ҳудудлардаги филиаллар 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етгани илмга чанқоқ тенгдошларимиз учун қувончли янгилик бўлди.
Шунинг билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 14 ноябрида қабул қилинган "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги қарори иқтидорли, изланувчан ёшларимизга улкан мақсадлар сари парвоз қилиш учун қанот бағишлади.
"...Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиб беришимиз керак. Ёшларимиз хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлишлари мақсадга мувофиқ. Бу уларнинг ўз салоҳиятини дунё миқёсида намоён этишлари учун катта имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда”, деди Юртбошимиз Мурожаатномасида. Бу эса салоҳиятли тенгдошларимизга хориждаги ёшлар билан тажриба алмашиш, уларнинг ютуқларидан ўрнак олиш ҳамда ўз иқтидорини бутун дунёга намоён қилиш имконини яратади.
Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, ишонч билдириб, тенгсиз имкониятлар яратиб бераётган Президентимизнинг куйиниб гапирганлари бизни чинакамига тўлқинлантирди. Қалбимизда келажакка ишонч, бугунги кунимиздан шукроналик ҳиссини туйдик.
Ўз навбатида биз ҳам бундай юксак эътибор ва ғамхўрликни оқлаб, она Ватанимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим ва биз бу йўлда астойдил ҳаракат қилишдан ҳеч ҳам тўхтамаймиз.
Н. ҚАЙИМОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Навоий шаҳар кенгаши мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!