JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ҲАЁТИМИЗДА МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛАДИ

ҲАЁТИМИЗДА МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛ БЎЛАДИ

26-12-2017 18:03 Navoiy shahri » Yangiliklar
2017 йил барча ҳамюртларимиз қаторида мен учун ҳам унутилмас йил сифатида хотирамда қолди. Зеро, жорий "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да мени олий ниятлар, янги мақсадлар сари йўналтирган инсонлар жуда кўп бўлди. Мен улардан куч, мадад олиб, илғор ёшлар қаторида аъло баҳоларга ўқишга, келгусида она Ватанимга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қилмоқдаман.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кириб келаётган янги 2018 йил остонасида биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини ойнаи жаҳон орқали тинглаб, ўзимча мулоҳаза қилдим ва унда айтилган кенг қамровли фикр-мулоҳазалардан жуда тўлқинланиб кетдим.
Президентимиз Мурожаатномада республикамиз ҳаётининг қарийб барча соҳалари бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалалар тўғрисида гапириб ўтдилар. Иқтисодиёт, саноат, туризм, илм-фан, техника, тиббиёт, молия тизими, ташқи иқтисодий алоқалар, тадбиркорлик, ҳарбий соҳа дейсизми, қўйингки, барча-барча соҳалар бўйича Шавкат Мирзиёевнинг ўз халқига қилган мурожаати ўйлайманки, юртдошларимизни ўз ҳаёти, ишлаётган соҳасига янада масъулият билан ёндашишга, ҳар қадамда юртга дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундади.
Мен келгусида иқтисодиёт йўналиши бўйича олий таълим муассасасига кириб ўқимоқчиман. Президентимизнинг ўз Мурожаатномасида "Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди. Янги ташкил этилган институт ва филиаллар ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тага, ҳудудлардаги филиаллар 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 тага етди. Шулар қаторида Олмалиқ шаҳрида Москва пўлат ва қотишмалар институтининг, Тошкент шаҳрида эса АҚШнинг Вебстер университетининг филиалларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилганини таъкидлаш лозим”, деган гаплари мени янада руҳлантириб юборди. Чиндан ҳам бугун барча соҳалар қаторида таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, инновация ва креатив ёндашувлар асосида Муҳаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номи билан аталадиган аниқ фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди. Айниқса, олий таълим муассасаларида иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилгани минг-минглаб институтда ўқишни, олий маълумотга эга бўлишни мақсад қилган ёшларнинг айни кўнглидаги муддаолари эмасми?
Мени қувонтирган яна бир жиҳат – бугун янги креатив ва инновацион ғояларни чуқур ўрганиб, уни яхши англаб, инновацион ёндашувлар асосида ўз фаолиятини бошлаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётганидир. Зеро, Президентимиз ўз Мурожаатномасида таъкидлаб ўтганидек, инновация – бу келажак деганидир. Биз, ёшлар бугун буни яхши англаб етмоқдамиз. Мен ҳам ушбу Мурожаатномада айтилган қимматли фикрлардан руҳланиб, келгусида етук мутахассис бўлиб етишишга, инновацион ғоя ва ёндашувлар асосида иқтисодиёт соҳасида давлатимиз равнақига хизмат қилувчи энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишга ўз ҳиссамни қўшишга аҳд қилдим.
Бизга ҳар қадамда, ҳар бир ишда беминнат елкадош, доно маслаҳатгўй бўлган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куюнчаклик билан айтган ҳар бир фикр-мулоҳазалари ҳаётимизда муҳим дастуриламал бўлади ва биз бундан жуда хурсандмиз.

Ситора ЖУМАҚУЛОВА,
НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик
лицей ўқувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!