JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЯНА БИР БОР АЙТАМАН, УЙҒОНИШ КЕРАК

ЯНА БИР БОР АЙТАМАН, УЙҒОНИШ КЕРАК

26-12-2017 18:06 Navoiy shahri » Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида халқимизни қийнаётган, тараққиётимизга ғов бўлаётган кўпдан-кўп муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Баландпарвоз иборалар, сохта рақамлар эмас, аччиқ бўлса-да, хақиқий кўрсаткичлар айтилди. Илгари кузитилмаган бундай жасорат ва қатъият халқнинг, айниқса, кекса авлоднинг ишончи, ҳурматини қозонди.

Бугунги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти, 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиал ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг мақсад-муддаоларига мос келувчи ғоялар: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал қоидалари қадимий муқаддас бойлигимиз "Авесто”даёқ ўз ифодасини топган.
Абу Али ибн Сино эркин фуқароларни идеал жамиятнинг таянч устуни дея таьрифлар экан, улар тинч-тотув ва фаровон яшашлари учун доимо ҳамкорлик қилишлари лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, ўзаро боғлиқлик ва алмашув жараёнида кишилар бир-бирларини қандайдир мутожликдан  ҳоли этадилар. Улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик туфайли жамиятда адолат тамойиллари устувор бўлади. Шу маънода мурожаатномада айтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш ва "Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақидаги фикрларни Шарқ мутафаккирлари ғояларининг амалга ошиши сифатида эьтироф этиш мумкин.
Мурожаатномада айтилган танқидий гаплардан хулоса чиқариб, нафақат депутатлар, сенаторларимиз балки барча халқ ҳатто кекса авлод вакиллари ҳам уйғониши керак. Тўғри, 2018 йил барчамиз учун осон бўлмайди, аммо "сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаймиз”. Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун барча нодавлат нотижорат ташкилотлар қулни қулга бериб, ҳамкорликда аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш мақсадида ўз фаолиятимизда бурилиш ясашимиз лозим. Вақтлар ўтади. Президентимизнинг бу Мурожаатномаси замонавий давлатчилигимизда улкан ўзгариш ясаган тарихий нутқ бўлиб қолади.
Ўзбекистон пенсионерлар уюшмасининг бош вазифаси катта авлод вакилларини ўйғотиш юртбошимиз раҳбарлигида олиб борилаётган маънавий-маданий, ахлоқий-тарбиявий ислоҳотлар жараёнига уларни янада кенгрок жалб қилишдир.
Зеро, қариси бор уйнинг париси бор деб алоҳида эъзозланадиган, юзидан нур ёғилиб турган отахону-онахонларимизни ёшлар тарбиясига янада кўпрок эътибор қаратишига шарт-шароит яратиш, уларнинг ҳар бир панду насиҳатини ёшлар ўзлари учун дастуруламал деб қабул қилишларига эришиш бугунги куннинг долзарб масалалардан биридир.
Муҳаббат ЮЛДОШЕВА,
Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси
Навоий шаҳар бўлинмаси раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!