JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Kollej bitiruvchilarini ishga joylashtirish masalasi

Kollej bitiruvchilarini ishga joylashtirish masalasi

21-10-2013 10:37 Yangiliklar, Bo`sh ish o`rinlari

Kollej bitiruvchilarini ishga joylashtirish masalasiКоллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш -  мамлакатимиз

тараққиётининг муҳим омили

Бугун касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ихтисоси бўйича иш билан таъминлаш вазифаси шаҳримизда ҳам устувор йўналишларидан биридир.

Маълумотларга қараганда, шаҳримиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Демак, бугун уларни иш билан таъминлаш масаласи Навоий шаҳрининг тараққий этишида ҳал қилувчи муҳим аҳамият касб этади. Мазкур вазифанинг Юртбошимиз томонидан муҳим даражага кўтарилганлиги ҳам бежизга эмаслиги, ёшларимизни бандлигини таъминлаш борасида барчамиз бирдек масъул эканлигимизни чуқур ҳис этиб, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслигимизни тақозо этади.

Шу ўринда "Хўш, бу борада шаҳримизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?” деган савол туғилиши табиийдир. Бу борада эътиборга молик ишлар ҳам оз эмас. Шаҳримизда меҳнат бозорида иш топишга қийналган ёшлар бандлигини таъминлашнинг тизимли мониторинги мунтазам юритилмоқда. Битирувчилар корхона ва ташкилотларга уч томонлама "корхона-коллеж-ўқувчи” шартномалари асосида бириктирилмоқда. Бундан ташқари коллеж битирувчиларининг иш излаш вақтини камайтириш мақсадида шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилмоқда.Kollej bitiruvchilarini ishga joylashtirish masalasi

Лекин бу борада ҳам бир қатор муаммолар йўқ эмас. Яъни куннинг долзарб мавзуси бўлмаганида ушбу масала эсга олинмаган бўлар эди.

Масаланинг яна бир томони шундаки, аслида, ҳар бир давлатда айрим соҳаларда олий маълумотлиларга талаб катта бўлади. Баъзи соҳаларда эса айнан шу мутахассисликка таълим олганлар жуда кўпчиликни ташкил этгани боис, эҳтиёж унчалик сезилмайди. Масалан, биргина Навоий тиббиёт коллежини сўнгги 5 йил давомида 5306 нафар ўғил-қиз тамомлади. Бу эса меҳнат бозорида бир хил турдаги ихтисосликка эга бўлган кадрларнинг кўпчиликни ташкил этишига, шунингдек, етарли даражада эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли битирувчиларнинг аксарияти бошқа ихтисослик бўйича меҳнат қилишига сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда "Хўш, модомики, эҳтиёж йўқ экан, ихтисосликка қараб коллежларда қабул режаси шунга мувофиқлаштирилган ҳолда тузилса бўлмайдими?” деган савол туғилади.

Ёки "Номига ўқувчини иш билан таъминлаш лозимми?...”, "Уч томонлама шартномалар хўжакўрсинга тузилаяптими?...”

Бугунги кунда барча раҳбарларни ҳам битирувчиларнинг келажаги учун етарлича қайғурмоқда деб айтиб бўлмайди. Аксарият уч томонлама шартнома имзолаган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ушбу масалага эътиборсизларча муносабатда бўлиб, бу борадаги масъулиятни тегишли даражада ҳис қилмасдан, шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан келишмоқда. Бу эса коллеж битирувчиларининг бекор ва назоратсиз қолишларига, шаҳримизда турли хил салбий оқибатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Коллежни тамомлаб чиқаётган ўқувчининг шахс сифатида шаклланиши, фикрлаш доираси кенгайиши, етук мутахассис бўлиб жамиятда ўз ўрнини топиши ҳамма учун бирдек муҳим. Зеро бу ишга, "қандай қилиб бўлса ҳам ёки номига ўқувчини иш билан таъминлаш лозим" деб қарамаслик керак. Баъзан айрим ота-оналарнинг эътиборсизлиги, фарзандларини касб-ҳунар ўрганишга тўғри йўналтирмаганлари натижасида ҳам кўпгина муаммолар келиб чиқаётганини тан олишимиз керак, албатта. Касб-ҳунарсиз, бекор қолган ёш йигит ёки қиз нима қилиб бўлса ҳам пул топиш илинжида нотўғри йўлларга кириб кетиши мумкин. Ахир ёшлар юрт келажаги экан, бу ҳақда - энг аввало, ота-она, шунингдек, педагог, мураббийлар қайғуриб, олдиларидаги масъулиятини янада тўла ҳис этсалар яхши бўларди.Kollej bitiruvchilarini ishga joylashtirish masalasi

Ҳар йили шаҳримиздаги касб-ҳунар коллежларини минглаб ўқувчи битирар экан, улардан бир қисми ўқишни давом эттириш учун олий ўқув юртларига ҳужжат топширишса, қолганларидан эса меҳнат фаолиятларини бошлашлари талаб этилади. Бекорчилик, назоратсиз қолиш, билимсизлик эса ҳар қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шундай экан, аввало битирувчини ишга жойлаштириш борасида тузилаётган уч томонлама шартномаларни ҳам хўжакўрсинга тузилмаслигини олдини олиш, уч томонлама шартнома имзолаб келаётган раҳбарлардан эса ҳар бир коллеж битирувчиларига ўз фарзандидек муносабатда бўлишларини сўрашимиз керакдир.

Маълумот учун: 2012-2013-ўқув йилида Навоий шаҳридаги касб-ҳунар коллежларини 4484 нафар (1972 нафари 44 фоизи қизлар) битирувчилар тамомлаб, ушбу битирувчилардан 4399 нафари (98,1 фоизи) билан уч томомонлама шартномалар имзоланди. Мазкур уч томонлама шартнома имзолаган коллеж битирувчиларидан 3054 нафари бугунги кунда аниқ иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 210 нафари эса олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Келгусида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун бугунги кунда 2012-2013-ўқув йили коллеж битирувчиларидан 110 нафарига 1007,6 млн.сўм миқдорида тижорат банкларидан кредитлар берилди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги

иқтисодиёт ва ижтимоий

ривожлантириш масссалалари

бўйича етакчи мутахассиси

Яхёев Шерзод Алиқулович

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!