JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Shaxar hokimining qarori

24-10-2013 18:47 Yangiliklar, Navoiy shahri

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Навоий вилоят ҳокимининг 2013 йил 21 октябрдаги
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида
ўқ отиш спортини ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги    284-сонли     қарорининг    ижросини
таъминлаш тўғрисида”ги Қ-141-сонли қарори ҳақида

Шаҳарда ўқ отиш спортини ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича малакали спортчи ва мураббийлар тайёрлаш ва уларни спорт мусобақаларида иштирокларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ўқ отиш спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 21 октябрдаги 141-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2013 йил 21 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ўқ отиш спортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-141-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясининг:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Ўртасарой посёлкаси манзилида жойлашган 99-сон ҳарбий шаҳарчасини Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерациясига бепул фойдаланиш учун бериш ва унинг негизида "Замонавий ўқ отиш спорти комплексини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тезкор бошқарувида бўлган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 34-уй манзилидаги 1 қаватли бинони Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси маъмуриятини жойлаштириш учун бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги инобатга олинсин.

3. Шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими, Навоий Давлат Педагогика ва Кончилик институтлари, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда шаҳар Халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими доимий равишда Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси ва унинг шаҳар тузилмасига:

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан истиқболли ва талантли ёшларни танлаб олишда;

оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш турлари кенг тарғиб этилишини таъминлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                                Б.Жўраев

22 октябр 2013 йил
№ Қ-666/10
Навоий шаҳри

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!