JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Demokratik islohotlarni yanada rivojlantirish masalasi

Demokratik islohotlarni yanada rivojlantirish masalasi

28-10-2013 17:47 Navoiy shahri » Yangiliklar

МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Юртбошимизнинг "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро яқин ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида амалдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш зарурлиги ҳар томонлама асосланган ва устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган эди.

Ўтган даврда ушбу Қонунни такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилди ва пировардида яқинда у янги таҳрирда қабул қилинди. Унда бир қатор асосий йўналишлар белгилаб берилган.

Аввало, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилганлигини айтиш зарур. Хусусан, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлаш, фуқаролар бандлигига кўмаклашиш, йиғин ҳудудида яшовчиларни иш билан таъминлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан, уларга никоҳ тузишда ҳамда тўй тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш бўйича нормалар киритилди.

Мазкур Қонунга кўра, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги вазифалари янада такомиллаштирилди. Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича қўшимча ваколатлар бериш билан бир қаторда, улар томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва шу фаолиятни амалга оширишдаги кафолатларини белгиловчи модда киритилди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда маҳаллани хусусий тадбиркорлик, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш марказига айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Яъни фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига ҳудудда хусусий тадбиркорлик, жумладан, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш, тегишли маслаҳат марказларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.

Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги маслаҳат марказлари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар учун қисқа муддатли курслар ташкил этиб, тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун яратилган имтиёзлар ва преференциялар ҳақида батафсил маълумотлар беради. Айни чоғда уларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши учун ҳар томонлама кўмаклашади. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг бу соҳадаги вазифалари ва маслаҳат марказларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш мақсадида Қонунга алоҳида янги модда киритилди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолияти билан боғлиқ нормалар ҳам такомиллаштирилди.

Маълумки, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, тегишли ҳудудни ҳар томонлама ривожлантиришда, қисқача айтганда, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ҳал қилишда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини тўғри ташкил этиш энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис янги таҳрирдаги Қонунга "Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси” деб номланган 18-модда киритилди ва фуқаролар йиғинларида ташкил этилиши лозим бўлган комиссиялар аниқ белгилаб қўйилди.

Мазкур моддага асосан, фуқаролар йиғинларида асосий йўналишлар бўйича бир қатор комиссиялар тузилади. Яраштириш комиссияси, маърифат ва маънавият масалалари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш керакки,  тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.

Табиийки, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларга раҳбарлик қилувчи шахсларга боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларга, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилди.

Дарҳақиқат, ушбу лавозимда бугун нафақат билимли, ҳаётий тажрибага эга ва маҳалла аҳолиси ўртасида ҳурматга сазовор фуқаролар, балки шиддат билан ривожланиб бораётган замон талабларини тўғри таҳлил қилиб, маҳалла аҳолиси, айниқса, ёшларни мустақиллик ғояси, давлатимиз осойишталиги ва равнақи, халқимиз келажаги учун фидойилик руҳида йўналтира оладиган инсонлар бўлиши кераклигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда. Шундай экан, даврий равишда ўтказиб борилаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш жараёнида ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси лавозимига номзодлар кўрсатилаётганда, келгусида фуқаролар йиғинининг органларини шакллантириш жараёнида йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларга раислар маслаҳатчилар орасидан сайланиши мумкинлигини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хуллас, янги таҳрирдаги "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши ва ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтириш, юртдошларимизнинг ташаббускорлиги,  сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ролини янада оширишга хизмат қилади.

Барчиной МАШАРИПОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!