JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида

Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида:
1. 2018 йилнинг 15 июлидан бош­лаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳа­қи, пенсиялар, стипендиялар ҳам­­да нафақалар миқдори ўрта ҳи­со­бда 1,07 баравар оширилсин.
2. 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;
ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаё­қат­­сиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақи ҳамда пенсияларга қў­шил­ган устама ва қўшимча ҳақ­лар­нинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳ­нат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қора­қал­­поғистон Рес­публикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳо­ким­ликлари, Ўз­бекистон Респуб­ли­каси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқиш­ни таъминласин.
5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳа­қи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-хара­жатлар Ўз­бе­­кистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбе­кис­тон Республи­ка­си Молия вазирлиги ҳузури­даги Бюд­жетдан ташқари пенсия жам­ғар­маси маблағлари ҳисобидан амал­га оширилсин.
Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чи­қа­риш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камай­тириш ҳисобига иш ҳақи миқ­дорини оширсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 ноябрдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва на­фа­қа­лар миқдорини ошириш тўғ­ри­сида”ги ПФ-5245-сон Фармони (6-банди истисно қилинган ҳолда) 2018 йилнинг 15 июлидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоб­лансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳуж­жатларига ушбу Фармондан келиб чи­қа­диган ўзгартиш ва қўшим­чалар тўғрисида Вазирлар Маҳ­камасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Бош вазирининг ўрин­босари – молия вазири Ж.А. Қўч­қоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Ш. МИРЗИЁЕВ.

Тошкент шаҳри,
2018 йил 2 июль

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!