JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Shahar veterinariya ma'lumoti

30-10-2013 12:39 Yangiliklar, Navoiy shahri

Shahar veterinariya ma'lumotiНавоий шаҳар Давлат ветеринария бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Навоий шаҳар ҳудудида 30 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, ҳар бир маҳаллага шаҳар Давлат ветеринария бўлими ходимлари беркитилган бўлиб, юқумли касалликлар бўйича эпизоотик барқарорлик таъминланмоқда.

2013 йилнинг 9 ойи давомида шаҳар бўйича жами 1003 бош итлар, 22 бош мушуклар клиник кўрикдан ўтказилиб, рўйхатга олинди. 164 бош итлар бирламчи рўйхатга олиниб, паспортлар берилди.

Аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги ва унинг олдини олиш бўйича 1094 хонадонда суҳбатлар ўтказилди, 988 бош итлар ва 12 бош мушуклар қутуриш касаллигига қарши эмланди.

Одамларга тан жароҳати етказган 147 бош ит ва мушуклар 10 кунлик ветеринария назоратига олиниб, клиник кўрикдан ўтказилди ва уларнинг соғломлиги тўғрисида тегишли тиббиёт муассасаларига маълумотномалар тақдим этилди.

Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси "Ит овлаш бригада”си томонидан тутилган 237 бош дайди ва назоратсиз ит ҳамда 96 бош мушуклар ветеринария-санитария қоидаларига биноан йўқотилди.Shahar veterinariya ma'lumoti

2013 йилнинг 9 ойи давомида шаҳар ҳудудида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида 807 бош йирик шохли моллардан қон намуналари олиниб, бруцеллёз касаллигига текширилиб, касаллик аниқланмади. Оқсил касаллигининг олдини олиш мақсадида 500 бош йирик шохли моллар, қорасон касаллигининг олдини олиш мақсадида 1000 бош қорамоллар профилактик эмланди.

Навоий шаҳри ҳудудидаги гўшт ва сутни қайта ишлаш корхоналарида, қушхоналарда, деҳқон бозорларида ҳар бир чорвачилик махсулотлари ветеринария-санитария кўригидан ўтказилиб, истеъмолга чиқарилмоқда.

Shahar veterinariya ma'lumotiШаҳарда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини фақат қушхоналарда ва махсус суйиш майдончаларда ўрнатилган тартибда, ветеринария назорати остида сўйиш ташкил этилган. Шаҳар ҳудудида 1 та қушхона мавжуд. Суйиш майдончалари шаҳар ҳудудида 2 та бўлиб, Туркман кўчаси 21 ва 23 хонадонларда жойлашган. Ушбу суйиш майдончаларида олиб келинган йирик шохли ва майда шохли молларнинг соғлиги тўғрисида ветеринария врачининг маълумотномаси асосида суйишга рухсат берилади.

Сунъий уруғлантириш буйича 2013 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 851 та музлатилган наслли буқа уруғлари сотиб олиниб, шаҳар аҳолисига тегишли 531 бош, чорвачилик фермер хўжаликларига тегишли 90 бош сигир ва ғуножинлар сунъий уруғлантирилди ва режа асосида давом эттирилмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!