JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

9 oylk yakunlar

01-11-2013 08:08 Yangiliklar, Navoiy shahri

9 oylk yakunlarНавоий шаҳарнинг 2013 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида

Бугунги кун тартибидаги долзарб масала юзасидан вилоят ҳокимимиз ўзларининг маърузаларида батафсил тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлар ва қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида айтиб ўтдилар, ҳақиқатдан ҳам Жорий йилнинг 18 январида муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 2012 йилда малакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини баҳолаб, 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларини ўз маърузаларида белгилаб бердилар. Шу асосда 2013 йил ҳисобот даврида йўл қўйилган камчилик ва хатоликларни тўлиқ бартараф этиш ва 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда режаларимизни аниқ белгилаб олишимиз керак.

Юртбошимиз таъкидлаганидек Иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш сиёсатини давом эттиришни дастури амал сифатида қабул қилиб; Навоий шаҳрида Жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 105 фоизга (2013 йил 9 ойда – 3 921,4 млрядни ташкил этиб ўсиш 99,1%), ҳудуддий корхоналарда эса 116,0 фоизгача (2013 йил 9 ойликда –112,8 млрядни ташкил этиб ўсиш 103,0%)ўсишини таъминлаш вазифасини бажариш талаб этилади, бунда асосан ҳудудий тасарруфдаги корхоналар яъни кичик бизнес соҳаси вакиллари ишларини ривожлантириш ва статистика хисоботларида кўрсаткичларни тўлиқ акс эттириш, соҳани юксак даражада ривожлантириш олдимизга қўйилган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи бўлиши даркор.

Юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноат салоҳияти, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил саноат дастурларига киритилган лойиҳарни тўлиқ амалга ошириш ва қўшимча имкониятларни сафарбар қилиш талаб этилади.

Навоий шаҳрида 2013 йил 9-ойликда барча йўналишлар кесимида 15 850 млн сўм миқдоридаги капитал маблағлар ўзлаштирилиб, 67 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва 379 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:

Навоий шаҳрини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича.

2013 йилда Саноат соҳасида жами қиймати 30 761,0 минг АҚШ долларлик 52 та лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 485 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда умумий қиймати 4745,0 минг АҚШ долларига тенг 44 та (9 ойлик топшириқ 34 та) лойиҳалар фойдаланишга топширилди ва бунинг натижасида 337 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳисобот даврида ишга туширилган корхоналар томонидан 3991,5 млн сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилган.

Тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ишга туширилган лойиҳалар сони озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатида 12 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати 17 та ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати йўналишида 15 тани ташкил этади.

2013 йил якунига қадар қолган 8 та лойиҳа фойдаланишга топшириш ва148 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни 1 декабрга қадар ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, 2014 йилда Навоий шаҳрида бўйича 48 та қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 133277,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 1266 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Навоий шаҳрида фаолият юритмаётган, кам қувватли корхоналар, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича жами бўлиб 215 та лойиҳалар амалга ошиши ҳисобига 19797,0 млн сўм миқдорида капитал маблағ ўзлаштирилиб, 995 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 9 ойлик якуни билан Навоий шаҳридаги кам қувватли, фаолият кўрсатмаётган, бўш турган бинолар бўйича 14285,0 млн сўм миқдоридаги капитал маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 17610,3 млн. сўмдан ортиқ капитал маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 123,3 фоизга бажарилди. Мазкур маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 157 та объект ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, "Саховат” МЧЖнинг Марказий деҳкон бозори ҳудудидаги 73 та бўш турган обектлардан 35 таси билан ижара шартномалари тузилди.

Навоий шаҳрида кам қувватли фаолият кўрсатмаётган, бўш турган бинолар бўйича 2013 йил 9 ойида 440 та иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 581 та янги ўринлари ташкил этилди ёки 132,0 фоизга бажарилди.

2013 йилга мўлжалланган хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Навоий шаҳрида 2013 йилда 187 та жами қиймати 16 165 млн сўмлик (12 080 млн сўми ташаббускор маблағи, 4 085 млн сўм кредит) хизмат кўрсатиш объектини ишга тушириш ва 508 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. 2013 йил 1 октябр ҳолатига жами – 13 665 млн сўм (3 560 млн сўм ташаббускорлар маблағи, 10 005 млн сўм банк кредити) маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 143 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб 432 та("Навоий савдо комплекси" МЧЖ 207 та) янги иш ўринлари яратилди.

Шаҳарда ҳисобот даврида 293,7 млн.АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 97,6 фоизга бажарилган.

Режа топширигининг кам бажарилишига асосий сабаб, тармоқ корхоналар таркибига кирувчи НКМК ДК томонидан 2013 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 220,1 млн.доллар ёки режага нисбатан 86,6 фоиз, ”Навоийазот” ОАЖда 32,2 млн.доллар ёки 65,8 фоиз, "Қизилқумцемент” ОАЖда 8,8 млн.доллар ёки бор-йўғи 37,5 фоиз миқдорида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилган.

Ҳисобот даврида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар экспорти режаси 17,1 млн.АҚШ долларига ёки 116,8 фоизга (прогноз 14,8 млн.доллар) бажарилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 декабрдаги "2013 йилда маҳсулотлар ва хизматлар экспорти прогнози тўғрисида”ги ПҚ-1898-сонли қарори ижросини таъминлашда прогноз бажарилган бўлсада, айрим корхона раҳбарларнинг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги сабабли 6 та корхонада яъни "Навоийулгуржимаҳсулот” МЧЖ (режа 480,0 минг доллар), "Такстел” МЧЖ (12,0 минг доллар), "Навоий-Корея” ҚК (86,0 минг доллар), ва "Евро иўвесть торг” МЧЖга (10,0 минг доллар), "Багил медикал нюв техноложи” ҚК (400,0 минг доллар), "Тош Али Навоий” х/к (80,0 минг доллар)лар томонидан ҳисобот даврида бирор сўмлик маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, экспорт режа топшириғи ижроси "Қизилқум саховати” ЧЭК томонидан 47,2 фоизга, "64/29 ЖИЭМ” томонидан 55,1 фоизга, "64/46 ЖИЭМ” томонидан 72,2 фоизга, "Навоий мермер-даш” МЧЖ томонидан бор-йўғи 10,0 фоизга, "New car Navoiy” МЧЖ томонидан 66,2 фоизга, "Навоий Дала сири” МЧЖ томонидан 36,2 фоизга бажарилган.

Шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақасадида ажратилган кредитлар ҳажми 90 миллиард 070 млн. сўмни (ишлаб чикариш соҳасига – 21,9 млрд, қишлоқ хўжалиги соҳасига – 6,2 млрд, хизмат кўрсатиш соҳасига – 11,4 млрд, савдо соҳасига – 25,9 млрд, Айланма маблағларни тўлдиришга – 16,2 млрд, қурилиш соҳасига – 3,1 млрд, бошқа соҳаларга – 4,9 млрд) шундан: Хорижий кредит линиялари ҳисобидан 2,7 млрд сўмни ташкил этиб, кредит маблағлар ажратилиши эвазига 1781 та иш ўринлари яратилган.

Бугунги кунда шаҳар бўйича "Бандлик” дастури асосида жами 6062 та ёки режага нисбатан (режа 5824 та ) 238 та кўп янги иш ўринлари яратилган.Яратилган иш ўринларига 2203 нафар, касаначилик асосида эса 104 нафар хотин-қизлар меҳнат қилишмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!