JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИҚТИДОРЛИ ВА ФАОЛ ҚИЗЛАР САРАЛАНДИ

ИҚТИДОРЛИ ВА ФАОЛ ҚИЗЛАР САРАЛАНДИ

12-10-2018 14:52 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳрида 11-Октябрь халқаро қизлар куни муносабати билан 2-Республика қизлар фестивали кўтаринки руҳда ўтиб, қизғин баҳсларга бой бўлганлиги билан алоҳида ажралиб турди.

Фестивалнинг маданий-маърифий тадбирлари, давра суҳбатлари, кўргазмалари, қизлар веломарафони ҳамда мушоиралари НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицейи, 11-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, шаҳримиздаги маданият ва истироҳат боғи, Навоий маданият ва санъат коллежи ҳамда 3- ва 5-умумтаълим мактабларида байрамона нишонланди.

"Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида "Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларни шаҳар саралаш босқичи ҳам ўтказилди.  Унда 50 нафарга яқин истеъдодли қиз қатнашди.

Давлат мукофотига номзодларни саралаш тадбири бўлиб ўтган бино зали "Садоқат фариштаси, вафо бекаси” дея ардоқланувчи Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб, ташкил этилган кўргазма иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, суюкли шоиранинг миллий ҳунармандчилик намуналарида маҳорат билан акс эттирилган портретлари издошлари қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди.

Тадбирни шаҳар маданият бўлими бадиий раҳбари Нилуфар Ташбаева олиб борди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шалола Ҳамидова иштирокчи қизларни қутлар экан,  "Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши ҳамда юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар баркамол авлодни вояга етказиш, айниқса, адабиёт, саньат, таьлим, спорт, фан ва маданият соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритаётган иқтидорли хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

– Шундай ажойиб тадбирнинг айнан 11 октябрь-халқаро қизлар кунида ўтказилаётганлиги бир-биридан зукко қоракўз дилбарларнинг қўшалоқ байрамидир, – дейди Ш. Ҳамидова. – Ушбу давлат мукофотининг жамоатчилик йўналиши ҳам очилганлиги эса жамиятимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар орасида янги лидерлар, етакчилар сафининг янада кенгайишига имконият яратиши қувонарли ҳол, албатта.

Давлат мукофотини қўлга киритиш мақсадида келган ҳар бир иштирокчи ўз йўналишлари бўйича истеъдод ва иқтидоларини намойиш этдилар. Айниқса, уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлари танловнинг шаффоф ўтганлигидан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

– Қизим Фарҳод маданият саройи қошида ташкил этилган "Ширин” халқ рақс ансамблининг аъзоси, – дейди Дилнавоз Михлиева. – Фарзандим гуруҳ таркибида 2018 йилнинг ёзида Францияда ўтказилган халқаро фестивалда иштирок этиб, ўзбек миллий урф-одатларини ўзида мужассам этган фольклор намуналарини намойиш этиб келди. Унинг миллий анъаналаримизни дунёга танитишдаги меҳнатлари инобатга олиниб вилоят босқичига тавсия этилганлигидан бошим кўкка етди.

Саралаш боқичидаги диёримиз довруғини дунёга таратиб, жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юксак кўтариб келаётган Барчиной авлодлари киши қалбини қувончга тўлдиради.

– Беш йилдан буён спортнинг эркин кураш тури билан шуғулланиб келаман, – дейди кўкси медаллар шодаси билан тўлган Гўзал Исмоилова. – Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган Халқаро турнирда фахрли 1-ўринни, Россиянинг Оренбург шаҳрида ва Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги турнирда эса 2-ўрин соҳибаси бўлдим. Бундан ташқари, Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритдим.

Шу тариқа Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг шаҳар
босқичи ҳар йилгидан кўра кўтаринки кайфиятда, улкан таассуротларга бой тарзда ўтди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!