JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ХОЛИСОНА БАҲО БЕРИЛДИ

17-10-2018 16:26 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳар ҳокимининг навбатдаги аппарат йиғилишида халқ таълими бўлими ва унинг тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тизимга оид меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишни шаҳар ҳокими М. Базаров олиб борди ва мамлакатимизда халқ таълимини чуқур ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, жорий йилнинг сентябрида эълон қилинган  "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда "Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳам тизимда ислоҳотлар изчиллигини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари У. Муродуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

-Мазкур қарор ва фармонларда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича давлатимиз раҳбари, вазирлик томонидан йиғилишлар ўтказилиб, тизимдаги муаммолар чуқур тахлил қилиб чиқилди,-деди маърузачи ўз сўзида. Уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилганди.

Афсуски, бугунги кунда халқ таълими тизимида камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш, тизим фаолиятини янада жонлантириш бўйича бўлим ва муассасалар томонидан олиб борилаётган ишлар етарли эмас. Бу камчиликлар ишчи гуруҳи томонидан шаҳар халқ таълими бўлими фаолияти ўрганилганда аниқланди.

Аппарат йиғилишида таълим-тарбия жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меъёрий   ҳужжатлар билан ишлашни назоратга олиш ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!