JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

22-10-2018 15:08 Navoiy shahri » Yangiliklar

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида пахта терими жадаллик билан давом этмоқда. Ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олишда жонбозлик кўрсатаётган ҳашарчилар орасида уюшмаган аҳоли кўпчиликни ташкил этади.

Шаҳримиз маҳаллалари аҳолиси мавсум бошидан буён Кармана тумани Нарпай жамоа хўжалиги ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида ҳосилни йиғиштириб олишда кўмакдош бўлмоқда.

Ўзбек хотин-қизлари шижоатда эркаклардан асло қолишмайди, – дейди Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шалола Ҳамидова. – Улар куч-ғайрати билан ҳам оиласини, ҳам жамоат ишларини уддалашади. Аммо ўз ўрнида уларнинг меҳнатини қадрлаб, рағбатлантириб бориш керак.

Далаларда шижоат билан меҳнат қилаётган ҳашарчиларга яхши кайфият улашиб, терим суръатини янада ошириш мақсадида ЎзЛиДеП шаҳар Кенгаши депутатлари Амриддин Азимов, Ғолиб Назаров ҳамда шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида илғор теримчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу уларга янада куч-қувват бағишлади, албатта.

Маҳалламиз аҳолиси жамоат ишларида уюшқоқлик билан қатнашади, – дейди "Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рўзиқул Гулямов – Мавсум бошидан буён ҳашарга чиқаётган фуқароларимиз кунига ўртача 100-150 килограммгача пахта териб, ҳам ҳирмонга, ҳам оилалари бюджетига салмоқли ҳисса қўшиб келишаяпти. Айниқса, илғор теримчиларимиздан нафақахўр Рустам Рашидов оила аъзолари билан кунига 400 килограммгача пахта териб, мўмай даромад олишмоқда.

Теримда мавсум бошидан буён қатнашаяпман, – дейди шу маҳаллада яшовчи Р. Шоназаров. – Вилоят ички ишлар бошқармаси ЁХБда ишлаб, нафақага чиққанман. Шундан бери маҳалладаги жамоат ишларида фаол қатнашиб келаман. Мавсум бошида Қизилтепа тумани Ўртачўл массивида ҳашарчиларга кўмаклашиш мақсадида 10 кун пахта тердим. Ҳозир Кармана ва Навбаҳор туманлари далаларида кунига 100-150 килограммдан пахта териб, оиламиз бюджетига қўшимча даромад келтираяпман.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!