JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯДА

ХОТИН-ҚИЗЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯДА

24-10-2018 15:32 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳрида Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Навоий вилояти ҳудудий маркази очилди.

Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т.Нарбаева, Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, вилоятнинг туман ва шаҳарлари хотин-қизлар қўмиталарининг, корхона ва ташкилотларнинг бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар мутахассислари иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т. Нарбаева,  Навоий вилоят ҳокими К. Турсуновлар сўзга чиқди. Улар ўз маърузаларида ушбу марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтар экан, янгидан  фаолиятини бошлаётган марказ оғир аҳволда қолган хотин-қизлар, оиласида муаммолари бўлган, турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган кишиларга қонунлар доирасида шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни кўрсатиш, ўз жонига қасд қилишга мойил аёлларга маслаҳатлар бериш ва уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, қолаверса, фуқаролар билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатиш каби вазифаларни амалга ошириши ҳақида кенг маълумотлар беришди.

Марказда ушбу долзарб масалаларни бартараф этишга бағишланган амалиётлар, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Албатта, Навоий вилоятида бу каби ҳудудий марказ фаолиятининг йўлга қўйилгани оила институтларини янада мустаҳкамлашда, оилавий жанжалларни, аҳоли ўртасида ўзаро низоли вазиятларни бартараф этишда ҳамда оилавий-маиший зўрлик ишлатилишидан азият чекаётган аёлларга ўз вақтида манзилли ёрдам кўрсатилишида муҳим аҳамият касб этади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!