JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятидан ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятидан ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

24-10-2018 15:47 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тантанали анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т. Нарбаева, Навоий вилояти ҳокими К. Турсунов, вилоят прокуратураси, Бандлик бош бошқармаси, вилоят "Нуроний” жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маҳаллалар кенгаши, соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари,  туман ва шаҳарларнинг хотин-қизлар қўмиталари, корхона ва ташкилотларнинг хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари раисларидан иборат делегатлар, жамиятнинг турли соҳаларида меҳнат қилаётган фаол қиз ва аёллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияни вилоят "Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази бошлиғи М.Ҳамроева олиб борди. Анжуманнинг дастлабки очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т. Нарбаева,  Навоий вилоят ҳокими К. Турсуновлар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеи тобора юксалиб бораётгани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган кенг имкониятлар, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор фармон, қарор ва фармойишларнинг амалдаги ижроси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтар экан, бу борада хотин-қизлар қўмиталари олдида турган долзарб вазифалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг конференциянинг  ишчи раёсат гуруҳи, мандат комиссияси таркиби ва аъзолари сайлаб олинди.

Конференция кун тартибига киритилган мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги збекистон Республикасиниянада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ва 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш борасида Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитаси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави лойиҳаси юзасидан таклифлар ҳақида ҳамда бошқа ташкилий масалалар юзасидан маърузалар ўқилди.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан сўзга чиққан Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Садикова ўз маърузасида юқорида келтирилган ҳар иккала фармон юзасидан ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, жойлардаги хотин-қизлар қўмиталарининг оилаларни мустаҳкамлаш, аёллар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизу аёлларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга ошираётган чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Маърузада вилоят хотин-қизлар қўмитасининг 6 йиллик фаолияти кенг таҳлил этилди ва кун тартибидаги масалалар бўйича иштирокчилар ўзаро музокара олиб боришди.

– Бугунги конференцияда иштирок этиб, жуда катта таассуротлар олдим, ­- дейди НКМК ДКнинг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Г.Алиева. – Чиндан ҳам бугун жамиятнинг ҳеч бир соҳасини, оилаларимизни аёлларсиз тасаввур эта олмаймиз. Президентимиз томонидан шу йил февралда қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида мамлакатимизда "Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси ҳаётга кенг татбиқ этилаётгани, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътирофга лойиқдир. Энг асосийси, бугун жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари раислари ўз вазифаларига янгича руҳ ва масъулият руҳи билан ёндашмоқда ва хотин-қизлар ҳаётига янада чуқур кириб бормоқда.

Музокараларда вилоят "Нуроний” жамғармаси раиси Ж.Норов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Сувонов, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Ғаффаров, бандлик бош бошқармаси бошлиғи Э.Авезов ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ўз танқидий-таҳлилий фикрларини баён этишди.

Конференция кун тартибидаги ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига Садикова Насиба Халиловна сайланди.

Анжуман сўнгида вилоят қўмитасининг назорат-тафтиш комиссияси аъзолари ҳам сайлаб олинди ва конференция ўз ишини якунлади.

Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятидан ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!