JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Ўзбекистон-Япония маданий ҳамкорлиги

Ўзбекистон-Япония маданий ҳамкорлиги

07-11-2018 18:18 Navoiy shahri » Yangiliklar
Навоий шаҳридаги Санъат галереясида Япония халқининг етук олими, жамоат арбоби, файласуф ва фоторассом, Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси Дайсаку Икеданинг "Табиат билан суҳбат” номли фотокўргазмаси очилди.
Унда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Солиев, вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари, рассомлар, таълим муассасалари раҳбарлари, коллеж, мактаб ва лицейлардан келган ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Дайсаку Икеданинг ўғли,  "Сока Гаккай Интернэшнл” Халқаро Ассоциацияси вице президенти Кензи Ёсиго ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислом Каримов илмий-меъмориал мажмуаси директорининг ўринбосари, академик Турсунали Қўзиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги миллий-маданий алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётгани, Тошкент давлат маданият ва санъат институтининг фахрий профессори, Навоий шаҳрининг фахрий фуқароси Дайсаку Икеданинг сермаҳсул ижодий фаолияти, унинг икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашдаги беқиёс ҳиссаси тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, тадбирда Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров ҳам сўзга чиқиб, ўзбек ва япон маданияти бир бири билан муштарак эканлигини алоҳида эътироф этди.
Навоий шаҳрида машҳур фоторассомнинг мазкур кўргазмаси очилаётгани Ўзбекистон-Япония дипломатлик алоқаларининг 25 йиллигига ҳамда Навоий шаҳрининг 60 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди, – деди шаҳар ҳокими М. Базаров ўз нутқида. – "Табиат билан суҳбат” кўргазмасида намойиш этилаётган расмларда ажойиб табиат манзаралари, дунёнинг турли жойларидаги инсонлар ҳаёти, Япония шаҳрининг бетакрор кўринишлари ўзига хос тарзда ифода этилган. Фурсатдан фойдаланиб, биз навоийликлар ҳам бу йил 90 баҳорни қарши олган Дайсаку Икедага узоқ умр ва ижодий муваффақият тилаймиз.
Байрамона мусиқа садолари остида кўргазма очилиб, галерея залига томошабинлар ташриф буюришди. Улар кўргазмага қўйилган бир-биридан чиройли манзараларни, япон халқи табиати, ўсимликлари, ҳайвонот олами акс эттирилган фотосуратларни завқ билан томоша қилишди.
– Мен япон адабиётига, санъатига жуда қизиқаман, – дейди Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Дилдора Равшанова. – Бугун бу ерда машҳур фоторассом Дайсаку Икеданинг энг сара асарларини кўриб, завқ олаяпман. Менга, айниқса, мана бу "Гавай ороли”, "Фудзи тоғи”, "Япониядаги Сока университети”, "Ниагара шаршараси” каби суратлар жуда манзур бўлди. Уларга тикилиб қарасангиз, худди ўша бетакрор табиат кўз олдингизда жонлангандек бўлади ва ўзингизни ўша манзаралар олдида тургандек ҳис этасиз. Умуман, ижодкор расмларининг ҳар бири ўзига хос мўъжиза, ҳар бири бир олам гўзаллик.
Кўргазма залига келган яна бир ҳамшаҳримизни суҳбатга чорладик.
– Мен расм чизишга жуда қизиқаман, кўп расмлар чизганман, – дейди Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Шахзод Жумақулов. – Япон халқининг таниқли рассоми ижодини кузатиб, шу лаҳзадан менинг фоторассомликка ҳам қизиқишим ортди. Чунки бу расмларнинг ҳар бирида ҳаётий манзаралар тасвирланган. Уларда инсон билан табиат уйғунлиги мужассам.
Албатта, Ўзбекистон-Япония маданий-гуманитар алоқалари лойиҳаси асосида ўтказилаётган ушбу фотокўргазма Навоий халқида катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазма яна бир неча кун давом этади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!