JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » “БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

26-11-2018 21:12 Navoiy shahri » Yangiliklar
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

Болаларнинг онгу-тафаккурини ривожлантиришда, уларга дунёвий илм-фан сирларини ўргатишда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс. Чунки таълимнинг илқ пойдевори ана шу муассасаларда қўйилади. Навоий шаҳрида ҳам кейинги йилларда замонавий, барча қулайлик  ва имкониятларга эга мактабгача таълим муассасалари бунёд этилди.

Шаҳарнинг 60 йиллиги байрами арафасида бу ердаги "Гулистон- 3” массивида шундай замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. "Kids’ Kingdom”, яъни "Болалар қироллиги” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари У. Муродуллаев, шаҳардаги қатор таълим масканлари ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, педагоглар, тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳамла оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Солиев кириш сўзи билан очиб берар экан, янги ташкил этилаётган муассасанинг жонкуяр ходимларини бошлаган эзгу ишлари билан табриклади ва замонавий муассаса Навоий шаҳрининг 60 йиллик байрамига муносиб тўёна бўлганлигини мамнуният билан эътироф этди. Шундан сўнг маскан тантанали равишда очилиб, иштирокчилар бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ўқув машғулоти хоналари, дам олиш, овқатланиш жойлари, спорт зали билан танишдилар.

– Муассасамиз 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, болаларга 4 та гуруҳда машғулотлар олиб борилади, – дейди Навоий давлат педагогика институти доценти, МТМ мудираси Мунаввар Қаюмова. – Асосан инглиз тилига ихтисослаштирилган боғчамизга 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Кичкинтойларга машғулотлар ўтиш, овқатлантириш, дам олдириш, спорт билан шуғуллантиришдан ташқари, уларга инглиз тилини ҳам кенг ўргатамиз. Машғулот ва дарсларни олиб бориш учун зарур жиҳозлар, дастурлар тайёр қилиб қўйилган.

Масканнинг мўъжаз ҳовлиси ва кириш зали турфа гуллар, болаларга мос декоратив суратлар билан безатилгани, машғулот хоналари ҳам зарур ўйинчоқлар, адабиётлар ва мебеллар билан жиҳозлангани бу ерга ўз фарзандини олиб келган ҳар бир ота-онага ва болаларга қувонч, кўтаринки кайфият бахш этади.

- Бугунги кунда мактабгача ёшдаги болалар тарбиясига катта эътибор қаратилмоқда, – дейди муассасанинг ташкилий ишлар бўйича масъул ходими Фаррух Рустамов. – Масканимизда олиб борилаётган ҳар бир эзгу иш, педагогларнинг интилиш ва изланишлари ҳам асосан болажонларни кичик ёшиданоқ тафаккур оламини бойитишга, уларга одоб-ахлоқ қоидаларини ва хорижий тилларни яхши ўргатишга қаратилган.

Муассасага ҳар томонлама билимли, икки-учта тилни яхши биладиган тарбиячи ва методистлар жалб этилган. Улардан бирини суҳбатга тортдик.

– Тарбиячиларнинг барчаси олий маълумотли, – дейди методист Нилуфар Пўлатова. – Гуруҳларда машғулотлардан ташқари, "Ментал арифметика”, "Арт терапия”, "Инглиз тилини ўрганамиз”, "Кичкина ошпаз” ва "Ёш ихтирочи” тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жумладан, "Кичкина ошпаз” тўгарагида болаларга оддий хом ашёлардан овқатлар, салатлар тайёрлаш ўргатилса, "Ёш ихтирочи” тўгарагида махсус ўйинчоқлар ёрдамида ҳар хил замонавий буюмларни ясаш ўргатилади. Болаларнинг ҳар бир ижодий ишлари рағбатлантириб борилади.

Яна бир эътирофли жиҳат шундаки, айни пайтда муассаса тарбиячилари барча таълим-тарбия жараёнларини, машғулотларни "Илк қадам” дастури доирасида олиб боришмоқда. Янги педагогик технологиялар, замонавий таълим ва ноанъанавий усулларни ўз ичига қамраб олган ушбу дастур асосида ҳар бир боланинг қобилиятини ривожлантиришга индивидуал ёндашиш назарда тутилган.

Раъно РАББИМОВА.

“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА
“БОЛАЛАР ҚИРОЛЛИГИ”ДА ИҚТИДОРЛИ  КИЧКИНТОЙЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!