ЁШЛАР – ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИДИР
ЁШЛАР – ЯНГИ ЗАМОН БУНЁДКОРЛАРИДИР
Улар бугун давлатимиз томонидан ҳар томонлама
қўллаб-қувватланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами бу йил ўзгача кўтаринки кайфият, шаҳар ва туманларда ажойиб учрашувлар, фестиваль ҳамда қизиқарли тадбирлар, давра суҳбатлари билан қарши олинмоқда. Бу байрам, айниқса, иқтидорли, ижодкор, билимли ва тадбиркорлик салоҳиятига эга ёшлар учун қувончли лаҳзаларга бой бўлди.
Тантанали байрам муносабати билан республикамиз бўйича ўтказилган "Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали 27-29 ноябрь кунларида Навоий вилоятида ҳам катта шодиёналик билан ўтказилди.
Дастлаб Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази” мажмуасида фестивалга ташриф буюрган бир гуруҳ республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Республикамизнинг таниқли олимлари, шоир ва ёзувчилар, кино, театр актёрлари, эстрада хонандалари, машҳур спортчилар, тадбиркор ва депутатлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари бугунги давр ёшлари ҳар томонлама иқтидорли, яратувчан, янгилик сари интилувчан ва тадбиркор эканлигини эътироф этишди.
– Вилоятингизда иқтидорли ёшлар, спорт бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари жуда кўп экан, – дейди шоира Гулжамол Асқарова. – Улар нафақат Навоий вилоятининг, балки бутун республикамизнинг фахридир. Шундай ўғил-қизлар билан учрашиш, қолаверса, ёрдамга муҳтож, ногирон ёшларнинг ҳолидан хабар олиш, муаммоларини тинглаш ва жойида ҳал этишга кўмаклашишга ҳаракат қилаяпмиз. Тарғибот гуруҳимизнинг асосий мақсади ҳам ёшлар орасига қучоқ очиб кириб бориш, уларни юксак эзгу ишларга рағбатлантиришдир.
– Мазкур фестиваль юртимиз келажаги бўлган ёшларни маънавий ҳамда ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадда ўтказилаётгани ўғил- қизларимизнинг айни кўнглидаги муддаоси бўлди, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Жамшид Ходжаев. – Фестиваль дастуридан ўрин олган. "Бизнес саёҳат”, "Келажак бунёдкори”, "Болалар китоби”, "Фарзандлик бурчим”, "Мустаҳкам оила сари”, "Қуролли кучлар – матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби”, "Ёшлар билан очиқ мулоқот”, "Муваффақиятга эришиш сирлари”, "Биз табиат тарафдори”, "Камалак юлдузлари” мавзуларидаги кўплаб лойиҳалар, маҳорат дарслари ҳамда қизиқарли акциялар, кўрик-танловларнинг ҳар бири республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида бўлиб ўтаётгани вилоятимиз ёшларида чексиз таассуротлар қолдириши табиий.
Фестивалнинг иккинчи ва учинчи кунларида Ёшлар иттифоқи кенгашларининг фаоллари ва республика тарғибот гуруҳи аъзолари гуруҳларга бўлиниб, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ёшлар билан учрашдилар. Улар ҳам бир-биридан қизиқарли лойиҳалар, спорт мусобақалари, ижодий учрашувларда иштирок этишди.
– Ҳозиргина "Биз табиат тарафдори” акцияси доирасида Навбаҳор туманидаги 20-мактабда ўтказилган тадбирда иштирок этиб келдик, – дейди Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси Ориф Ҳабибуллаев. – У ерда биз ёшларнинг қўл меҳнати билан яратган турли ижодий ишларини кўрдик. Мактаб боғига дарахтлар экдик. Нурота туманида бўлиб ўтган учрашувлар ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди. У ердаги 18-мактабда ижодкор ёшлар, ихтирочи ўқувчилар билан учрашдик. Айниқса, у ерда менга ёш ихтирочи Фирдавс Пардаев ясаган ток ишлаб чиқарувчи машинаси манзур бўлди. Айрим туманларда эса ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ёшлар ҳолидан хабар олиб, совғалар улашдик, дилдан суҳбат қурдик.
Фестиваль доирасида Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган "Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзуидаги маҳорат дарслари ҳам энди ўз бизнесини бошлаётган ёш тадбиркорларда катта қизиқиш уйғотди. Маҳорат дарсларида улар вилоятимизнинг таниқли тадбиркорлари, фермер ва ишбилармон вакилларининг суҳбатларидан баҳраманд бўлишди.
– Фестиваль лойиҳаларининг ҳар бири ўзига хос ҳаётий мавзуларда ва долзарб эканлиги билан ёшлар учун аҳамиятли бўлмоқда, – дейди карманалик тадбиркор Обиджон Саидов. – Биз уларга тадбиркорликни бошлаш йўллари, бизнес режаларни тузиш, лойиҳа учун олинган кредит маблағларини мақсадли ишлатиш ва энг асосийси, тадбиркорлик машаққатларини енгиб ўтиш йўл-йўриқлари тўғрисида маҳорат дарсларини ўтаяпмиз, ўз тажрибаларимизни ўргатаяпмиз. Айниқса, шижоатли, қатъиятли ва ғайратли ўғил-қизларнинг янги, истиқболли бизнес режалари билан танишиб, улар давлатимиз томонидан қўллаб- қувватланаётганини кўриб, мен ҳам хурсанд бўлдим. Уларга балиқчилик соҳасида тадбиркорлик қилиб, эришаётган ютуқларим сирини сўзлаб бердим.
Уч кун давомида ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтган фестиваль якунида Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да гала концерт бўлиб ўтди. Унда ажойиб куй-қўшиқлар ва дилторлар рақслар намойиш этилди.
Раъно РАББИМОВА.Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- O‘zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi