JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида

Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида

07-12-2018 21:59 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳридаги Фарход маданият саройида бўлиб ўтган байрам тадбири Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланди. Унда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқий идоралар, маориф, тиббиёт соҳаси, корхона ва ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Ҳарбий оркестр садолари остида саф тортган ҳарбийлар шахдам қадамлар билан Ўзбекистон Республикаси  байроғини саҳнага тикдилар. Шундан сўнг, мамлакатимиз мадҳияси янгради.

Анжуманда сўзга чиққан  вилоят ҳокими, Сенатор К. Турсунов иштирокчиларни қутулғ сана билан табриклар экан, мамлакатимизда хусусан, вилоятимизда Бош Қонунимизда белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жорий йилнинг ўзида вилоятда умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган 1252 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада қарийб 35 мингта қўшимча иш ўринлари яратилди.

"Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишларига салкам 400 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди. Натижада қишлоқ ва овулларнинг қиёфаси кескин ўзгарди. Замонавий мактаб, боғча бинолари ишга туширилди, кенг ва равон йўллар қурилди.  Ўтган ҳисобот даврида 1386 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиб, қарийб 21 минг нафар аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжи қондирилди. Шунингдек, 47 та мактаб, 34 МТМ бинолари мукаммал таъмирланди, 120 та давлат шерикчилиги асосидаги хусусий боғчалар ишга туширилди.

Энг қувончлиси, жорий йилда вилоятимизда 4 та халқаро конференция ўтказилганлиги ва унда слкам 70 давлатдан олимлар, тадқиқотчилар, тадбиркорларнинг иштирок этганлиги ҳам эътирофга лойиқ тарихий воқеларга айланди.

Ёшларимизнинг фан, спорт, санъат соҳасида эришаётган ютуқлари билан бугун ҳақли равишда фахрланамиз.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими К. Турсунов ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла фаолларидан бир гуруҳига "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини топширди.

-Мен бугун қарилари қадрланадиган юртда яшаётганимдан фахрланаман. Бу мукофот менга маҳалла осойишталигини, оилалар хотиржамлигини, мустаҳкамлигини таъминлаш йўлидаги амалий ишларда янада куч бағишлайди. Биз бугун кексаликни гарданга олиб, ўтириб қолишга ҳаққимиз. Президентимиз олиб бораётган сиёсатдан оғишмай, олдимизга қўйилган вазифаларни астойдил бажарамиз,-дейди Кармана туманидаги "Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан Р.Қўлдошева.

-Бугун қувончим ичимга сиғмайди. Ахир менинг ютуғим нафақат овулдошларим балки, кўпмиллатли учқудуқликлар учун ҳам юксак мукофот деб биламан,-деди Учқудуқ туманидаги "Алтин тау”  МФЙ раиси Ж.Абдураманов. –Бугун давлатимиз раҳбари бошчилигида шундай тизим яратилдики, бу ёшларга оид давлат сиёсати доирасида,  жиноятчиликка қарши курашнинг самарадорлигида ўз аксини топмоқда. Энг муҳими, бу устувор вазифаларни бажаришда жамоатчилик назорати кучайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбири вилоятимиз санъаткорларининг ранг-баранг концерт дастурлари билан янада завқли ўтди.

Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида
Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида
Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида
Инсон қадри, эркинлиги, эътиқоди Қомусимиз кафолатида

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!