JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЛАТОФАТЛИ, ИСТЕЪДОДЛИ, ИБРАТЛИ АЁЛЛАР

ЛАТОФАТЛИ, ИСТЕЪДОДЛИ, ИБРАТЛИ АЁЛЛАР

16-12-2018 21:37 Navoiy shahri » Yangiliklar

Навоий шаҳридаги "Шарқ” кафесида "Йил аёли – 2018” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Навоий вилоят ҳокимлиги, республика ҳамда вилоят хотин-қизлар қўмиталари, вилоят "Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танловда шаҳар ва туманлардаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган фидоий, илғор ва тадбиркор хотин-қизлар, зиёлилар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Танловда шаҳар ва туман босқичи ғолиблари бўлган 10 нафар хотин-қиз турли номинациялар бўйича беллашди.

– Ҳар йил анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу танлов хотин- қизларни янада шижоат ва ғайрат билан ишлашга, уларни янги мақсадлар сари интилишга, изланишга ундамоқда, – дейди Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби технология фани ўқитувчиси Раъно Одилова. – Мактабда дарс бериш билан бирга тўқувчилик билан ҳам шуғулланаман. Ўқувчи-қизларга ушбу ҳунар сирларини ўргатиб келаяпман. Бундан ташқари, "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида совринли ўринларни эгаллаганман. Спортнинг волейбол тури билан шуғулланаман. Мумтоз қўшиқларни қуйлашни яхши кўраман. Бугунги танловда педагогик маҳоратим билан бирга ана шу қобилиятларимни ҳам намоён этиш имконияти бор эканлигидан хурсанд бўлдим. Давлатимиз хотин-қизларга шунчалик эътибор қаратиб, ҳар бир ишимизни рағбатлантириб бораётгани бизни янада руҳлантирмоқда.

Танловда зукко хотин-қизлар "Йилнинг энг фаол олима аёли”, "Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, "Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, "Йилнинг энг жонкуяр устози”, "Йилнинг энг ижодкор аёли”, "Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” каби бир қатор номинациялар бўйича беллашар эканлар, ҳар бири саҳнада слайд орқали ўз иш фаолияти, Ватанимиз равнақига қўшаётган улкан ҳиссаси, бугунги кунда ўз соҳалари бўйича эришаётган ютуқлари тўғрисида маълумотлар беришди. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг ижодий ишлари, ҳунармандчилик намуналари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

– Мен Хатирчи туманидан келдим, – дейди тадбиркор-ҳунарманд Адолат Жалилова. – Бу танловда иқтидорли, намунали фаолияти билан барчага ўрнак бўлаётган, ватанпарвар, фидоий ва зиёли аёллар иштирок этаётгани ва улар сафида мен ҳам борлигимдан ҳаяжонланиб кетаяпман. Миллий ҳунармандчилик билан шуғулланаман. Вилоят "Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари қаторида каштачилик, қуроқчилик бўйича қатор танловлар, фестивалларда иштирок этиб келаяпман. Бугунги танловда ҳам ўз ҳунармандчилик буюмларимни намойиш этдим. Бўш пайтларимда шеърлар машқ қилиб тураман. "Ҳайрат чорраҳаси” ва "Тўёна” номли китобларим чоп этилган. Танловнинг вилоят босқичидан муваффақиятли ўтиб, республика босқичида ҳам иштирок этишни ният қилганман.

Чиндан ҳам танлов иштирокчиларининг фаолияти билан танишиб, уларнинг барчаси иқтидорли ва изланувчан, жамиятимизнинг фаол аёллари эканлигига гувоҳ бўлдик. Уларнинг бири ҳарбий, бир тадбиркор, бири педагогу шифокор бўлса, яна бирлари моҳир ҳунарманд, ижодкор эканлиги, саҳнада ўзларини тутиши, кийиниш маданияти, нутқ одоби билан меҳмонлар ва ҳакамлар ҳайъати эътирофига сазовор бўлишди.

Якунда белгиланган номинация бўйича иштирокчиларнинг энг сара ижодий ишлари танловнинг республика босқичига тавсия этилди. Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган дилбар куй-қўшиқлар барчага завқ бағишлади.

Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!