JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!

16-12-2018 22:01 Navoiy shahri » Yangiliklar

3 декабрь – Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни ва Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан шаҳримиздаги "Қўнғироқча” номли 16-сонли кўп ихтисосли давлат махсус мактабгача таълим муассасасида "Болаларга беринг дунёни!” деб номланган хайрия марафони бўлиб ўтди.

Марафонда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари У. Муродуллаев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва шаҳар мактабгача таълим бўлими ходимлари, шаҳардаги болалар боғчаларининг раҳбарлари, ота-оналар, тадбиркорлар ва НДПИ талабалари иштирок этди.

Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида кичкинтойлар томошабинларга ўзлари тайёрлаган концерт дастурини намойиш этишди.

– Муассасамизда 80 нафар жисмоний имконияти чекланган ўғил-қизлар тарбияланмоқда, – дейди муассаса мудираси Ильмира Курмаева. – Улар вилоятимизнинг турли шаҳар ва туманларидан келган бўлиб, айримларининг нутқида нуқсон бўлса, баъзиларининг эшитиш аъзосида, айримларининг эса руҳий жиҳатдан ҳамда таянч-ҳаракатланиш аъзоларида хасталиги бор болалардир. Ҳар доим мана шундай байрам кунларида уларнинг кўнглини кўтариш, моддий ва маънавий кўмак бериш учун саховатли инсонлар, ҳомий ташкилотлар, тадбиркорлар, талаба ёшлар келишади. Бугун ҳам НДПИ талабалари, 1-ДИУМ ўқувчилари, "Навоий шифобахш сут” МЧЖ, "Garden house”, "Глобус Навоий” МЧЖлари, қатор МТМ ходимлари келиб, уларга совғалар, ўйинчоқ ва китоблар беришди. Тадбирда иштирок этган ота-оналар ҳам кичкинтойларга совғалар улашди. Бундан уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

– Ҳар бир бола ўзгача олам, – дейди тадбиркор Гулшан Нарзиева. – Алоҳида меҳр, эътиборга муҳтож бу болалар ҳамиша давлатимиз эътиборида эканлигидан, барча шароитларга эга муассасаларда тарбияланаётганидан биз ҳам хурсандмиз. Бугунги хайрия марафонига биз улар учун турли ширинликлар олиб келдик. Мақсадимиз имкони борича уларга кўмак бериш, ўксик кўнгилларига қувонч улашишдир. Уларнинг юзларидаги байрамона қувонч ва ҳаяжонни кўриб, биз ҳам мамнун бўлдик.

Тадбир сўнгида тарбияланувчиларга миллий таомимиз бўлган ош тортилиб, меҳмонлар уларга энг яхши тилакларни билдиришди.

Меҳриддин ШОДИЕВ,Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!