JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Ўз вақтида тўланмаган кредитнинг оқибатлари.

Ўз вақтида тўланмаган кредитнинг оқибатлари.

30-04-2019 11:28 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўз вақтида тўланмаган кредитнинг оқибатлари.

Кармана туманлараро иқтисодий судининг 01.02.2019 йилдаги қарорига кўра даъвогар АТ Халқ банки Нурота тумани филиалининг Навоий шаҳрида жойлашган жавобгардан 177 510 000 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириб бериш тўғрисидаги ижро варақасига асосан МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан мазкур қарздорга тегишли бўлиб, кредит учун гаровга қўйилган хизмат кўрсатиш биноси 540 000 000 сўмга баҳоланиб, сотувга қўйилди. 17.04.2019 йилда ўтказилган аукционда бино 540 000 000 сўмга сотилди ва кредит қарздорлиги тўлалигича қопланди.

Оталигини унутган кимсанинг қилмишлари.

Ота-онасининг келишмовчиликлари учун орада сарсон бўлган қизчанинг моддий таъминоти ўз ҳолига ташлаб қўйилиши натижасида 01.06.2015 йилдан 01.04.2019 йилга қадар йиғилиб келган алимент пуллари 17 459 167 сўмга етиб борди. Лекин оталик ҳисси ва масъулиятини унутган бу кимса тўловларни амалга оширишни ўйламас эди. Унинг бундай бепарволигига МИБ Навоий шаҳар бўлимининг давлат ижрочилари  томонидан муносабат билдирилди ва Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 474 –моддасига кўра Навоий шаҳар маъмурий судининг қарори билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

Тўланмаган қарз.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, "Навоийазот” АЖдан Тошкент шаҳрида жойлашган "Сувмаш” АЖ фойдасига ундирилиши керак бўлган 71 948 670 сўм миқдоридаги қарз МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ўз вақтида ундириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Миллий банк фойдасига Навоий шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятидан 94 950 461 сўм миқдоридаги қарз ҳам шу куннинг ўзида ундириб берилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!