JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида

29-11-2013 12:12 Yangiliklar, Navoiy shahri

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлимини
қўллаб-қ
увватлаш мақсадида хайрия ўн кунлигини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлими фаолиятини кенгайтириш, фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш, аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламлари, етим болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам ва хайр-саҳоват кўрсатиш ишларини янада жонлантириш, халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи билимларини тарғибот қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
5 октябрдаги "Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида”ги 458-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги Қ-152-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги Қ-152-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. 2013 йил 15 ноябрдан 25ноябргача Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлими ҳисобига хайрия ўн кунлиги ўказилсин.

3. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлими ҳисобига маблағ тўплаш ўн кунлиги ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, тадбирлар режаси 2-иловага, фавқулодда вазиятларда ўз-ўзига ва ўзгаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув жадвал режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.ilovalar.doc [59 Kb]

4. Хайрия тўплаш ўн кунлигини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари:

– жойларда хайрия тўплаш ўн кунлигини уюшқоқлик билан ўтказилишини;

– 3-иловада қайд этилган объектлар тизимидаги ходимларга, табиий офатларда ўз-ўзига ва ён атрофдагиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш, жойларда аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида жамиятга қарашли тиббий-ижтимоий марказда шартнома асосида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитилишини ташкил этсинлар.

5. Шаҳар худудидаги ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари:

– Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлими ҳисобига хайрия тўплаш ўн кунлигини ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

– хайрия ўн кунлиги давомида турли тадбирлар ва марафонлар ўтказиш;

– фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолатларда аҳолига Қизил Ярим ой жамияти томонидан тўлақонли инсонпарварлик ишларини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида шаҳар худудида заҳира омборларини ташкил этиш, шунингдек, ташкил этилган омборларни зарурий воситалар билан бойитиш;

– ички ишлар бўлими, ҳарбий қисмлар, маҳалла фуқаролари йиғинлари ва ўқув муассасаларида халқаро инсонпарварлик ҳуқуқи билимларини тарғибот қилиш ва ўқув семинарлари ўтказиш;

– меҳр-шафқат хизмати ҳамширалари томонидан аҳоли орасида беғараз донорликни тарғиб қилишга амалий ёрдам кўсатиш, ҳамшираларнинг якка-ёлғиз кексаларга тиббий-ижтимоий ёрдам (патронаж) хизматини кўрсатишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш чоралари кўрилсин.

6. Шаҳар мудофаа ишлари бўлими (А.Ҳайитов), шаҳар ички ишлар бўлими (Ю.Эшмуродов), шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими (Ф.Шодмонов) шаҳар худудида жойлашган шахсий таркиби ўртасида Қизил Ярим ой жамиятига жамоавий аъзолик бадалини йиғиш юзасидан тарғибот ишларини олиб борилишини таъминласинлар.

7. НТМК (Қ.Санақулов), Марказий банк бош бошқармаси (Ш.Асатов), шаҳар тиббиёт бирлашмаси (Н.Дуйсенов), шаҳардаги ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимидаги таълим муассасалари, "Навоийазот” (Н.Солиев), "Қизилқумцемент” ОАЖ (Б.Сактаганов), НДПИ (Х.Ибраимов), НДКИ (Ф.Саломов), шаҳар ХТМФМТТЭБ (Ж.Қосимов), шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (О.Бердиев) ва бошқа ташкилот, муассасаларга тизимда жамиятнинг жамоавий бошланғич ташкилотларини тузиш, хайрия маблағини тўплаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатсинлар.

8. Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими (Ғ.Раҳматуллаев) га Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ўн кунлик тадбирлар давомида хайрия концертларини, театрлаштирилган тамошаларни, спорт тадбирларини ташкил этсин ҳамда улардан тушган маблағларни шаҳар Қизил Ярим ой жамияти хисобига ўрнатилган тартибда ўтказиш тавсия этилсин.

9. Хайрия маблағлари Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлимининг қўйидаги ҳисоб рақамга ўтказиш тавсия этилсин:

х/р:20212000603717185001; МФО-00206; ИНН: 202462581; ДАТ "Асакабанк” Навоий шаҳар бўлими.

10. Шаҳар оммавий ахборот воситалари (Ғ.Султонов, А.Сафаров)га Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ҳалқаро ҳаракатининг реклама компаниясини ва ўн кунлик тадбирларини кенг ёритиш топширилсин.

11. Навоий шаҳар хокимининг 2012 йил 16 ноябрдаги "Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Навоий шаҳар бўлимини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия ўн кунлигини ўтказиш тўғрисида”ги Қ-850/11 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар хокими ўринбосари Б.Ҳамдамова зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими в.в.б.                                                                                            А.Обилов

Иловалар 3-хат бошининг охирида

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!