JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Махаллалар ободлиги учун ҳисса қўшинг!

Махаллалар ободлиги учун ҳисса қўшинг!

22-08-2019 09:26 Navoiy shahri » Yangiliklar
Шу кунларда шаҳримиз
ҳудудида "Обод маҳалла”
Давлат дастурига
киритилган "Жанубий”,
"Бинокор” ва "Янгиариқ”
маҳаллаларида
ободонлаштириш ишлари
қизғин олиб борилмоқда.
Бу манзилларда иш
мароми ва сифати шаҳар
ҳокими М. Базаров
томонидан жойларда
мунтазам ўтказилиб
келинаётган штаб
йиғилишларида таҳлил
этилиб, келгусидаги
вазифалар белгилаб
олинмоқда.
Жумладан,  "Янгиариқ”  маҳалласида
ўт казилган  навбатдаги  йиғилиш  ҳам
чуқур таҳлил руҳида ўтди, камчилик ва
нуқсонлар  айтилиб,  уларни  бартараф
этишга  қаратилган  чоралар  белгилан-ди.
Мамлакатимизнинг  бой  ва  қадимий
тарихидан  маълумки,  аждодлари-миз  томонидан  маҳаллаларни  ободон-лаштириш  ва  бунёдкорлик  ишлари-ни амалга ошириш энг бебаҳо қадрият
ва  анъаналардан  ҳисобланади.  Мазкур
қадриятларни  изчил  давом  эттирган
ҳолда  кенг  кўламли  бунёдкорлик  иш-ларини  барча  ҳудудларда  амалга  оши-риш  орқали  шаҳар  ва  қишлоқ  аҳолиси
учун  муносиб  шароитлар  яратиш  за-рурдир.  Айни  пайтда  "Обод  маҳалла”
дастурига  киритилган  "Янгиариқ”
маҳалласи бунёдкорлик майдонига ай-лантирилган. Маҳаллада Навоий шаҳар
"Ермулккадастр”  ДК  томонидан  амал-га  оширилган  ялпи  хатлов  натижаси-га кўра, турар-жой объектлари сони 747
та,  нотурар-жой  объектлари  сони  78
та.  Ҳозирги  кунда  кадастр  йиғма  жил-ди  қилинган  634 та турар-жой,  152 та-сига хатлов, йиғма жилд тайёрлаш иш-лари олиб борилмоқда. Ҳудудда газ би-лан таъминланган хонадонлар сони 747
та,  техник  тафтишдан  ўтказилганлар
сони  709  та.  Режалаштирилган  газ
қувурини  таъмирлаш  8,8  км.  бўлиб,
амалда 7,8 км. қисми таъмирланди. 4 та
газ  тақсимлаш  пунктлари  техник  таф-тишдан тўлиқ  ўтказилди.  Якка тартиб-даги  газ  тақсимлаш  нуқталари  747  та
бўлиб, шундан 298 таси фуқароларнинг
ўз маблағлари ҳисобидан таъмирланди.
5-сонли  умумий  ўрта таълим  мактаби-ни  капитал  таъмирлаш  ишлари "СМП-151” МЧЖ томонидан олиб борил  моқда.
"Ҳозирги кунда 62 кишидан иборат иш-чи-ходимлар томонидан демонтаж иш-лари,  3-4  каватларда  эса  таъмирлаш
ишлари  олиб  бориляпти.  Дераза  ром-лари ўрнатилиб, ичимлик суви тармоғи
тортиб келиб ўрнатиляпти.
Умумий қиймати дастур бўйича 1028,0
млн. сўм бўлиб, 5 км. сув тармоқларини
ҳозирги  кунда  1,5  км.  монтаж  ишлари
бажарилди.  Марказий  кўчалар  ва  ички
йўлларни таъмирлаш объектининг уму-мий  смета  баҳоси  4,  918  млн.  сўм.  Ич-ки кўчаларнинг умумий узунлиги 3 км.
Марказий кўчаларнинг умумий узунли-ги 7,18 км. бўлиб, бугунги кунда таъмир-лаш ишлари олиб борилмоқда.
Электр тармоқлари бўйича ҳудуддаги
60  та  ёғоч  таянч  устунларни  бетон
устунларга  2,2  км.  узунликдаги  электр
тармоқлари  янгиланиб,  СИП  кабел-ларига  алмаштирилди.  Навоий  шаҳар
Фавқулодда  вазиятлар  бўлими  ва
Ёнғин  хавфсизлиги  бўлими  ходимла-ри  «Янгиариқ”  маҳалласи  хонадонла-рига  кириб,  фуқароларнинг  тўпланиб
қолган  муаммоларини  ўрганиб  чиқиб,
уларни  бартараф  қилиш  чоралари
кўрилди  ва  аҳолига  йўл  ва  йўлакларга
чиқиб,  ўзбошимчалик  билан  қурилиш
ишларини  олиб  бормасликлари,  агар
йўл-йўлаклар тўсилиб қоладиган бўлса,
ёнғин  хавфсизлиги  хизмати  шахсий
таркиби  ва  автомашиналарни  ёнғин
жойига  тез  ва  қисқа  фурсатларда  етиб
боришларига  тўсқинлик  қилиши  мум-кинлиги  тўғрисида  кенг  қамровли  ту-шунчалар берилди.
"Янгиариқ”  маҳалла  ҳудудида  жой-лашган  кўчаларнинг  бугунги  кундаги
ҳолати ўрганилди, тор ва берк кўчаларга
ўзгартириш  киритиш  бўйича  таклиф-лар берилди.
Дарҳақиқат,  Навоий  шаҳри
қиёфасини янада обод қилиш, янги иш-лаб  чиқариш  ва  ижтимоий  объектлар-ни  барпо  этиш  бўйича  бугунги  кунда
салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Булардан  кўзланган  ягона  мақсад  –
маҳаллаларимиз  ҳаётини  фаравон-лаштириш,  аҳолига  муносиб  турмуш
шароитини  яратишдан  иборат.  Азиз
ҳамшаҳарлар!  Маҳаллалар  ободлиги
учун сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг!
Бобир ҚОДИРОВ,
Навоий  шаҳар  ҳокимининг  са-ноатни  ривожлантириш,  капитал
қурилиш, коммуникациялар ва ком-мунал  хўжалик  масалалари  бўйича
ўринбосари

Махаллалар ободлиги учун ҳисса қўшинг!
Махаллалар ободлиги учун ҳисса қўшинг!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!