JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Маҳалла маслаҳатчилари беллашди

Маҳалла маслаҳатчилари беллашди

25-11-2013 12:26 Yangiliklar, Navoiy shahri

Маҳалла маслаҳатчилари беллашди

Жорий йилнинг 23 ноябр санасида "1 декабр Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”ни кенг қамровда ўтказиш муносабати билан вилоят Маҳалла маслаҳатчилари уртасида "ОИТС Глобал муаммо” кўрик танлови вилоят босқичи бўлиб утди. Маслаҳатчилар беллашуви тўртта шарт асосида қизиқарли ва ҳаяжонли онларга бой тарзда бўлиб ўтди. Беллашув иштирокчилари биринчи шартда ўзларини таништириб, маҳалла фаолияти ҳамда амалга оширилган ишлари ҳақида маълумот бердилар. Иккинчи шартда ОИТС маркази ходимлари томонидан тайёрланган саволларга савол-жавоб утказилди, учинчи шарт маҳаллада ОИТСга қарши кураш бўйича олиб борилган ишлар йиғма жилди, шу йўналиш бўйича тайёрлаган альбом, буклет, маълумотларнинг кўргазмалари намойиш этилди. Сўнгги шарт эркин мавзуда бўлиб, унда иштирокчилар ўз иқтидорларини намойиш этишди ҳамда ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этишди. Беллашувнинг якуний натижаларига кўра, энг кўп баллга эга бўлган Навойи шаҳар "Кимёгар”МФЙ маҳалла маслаҳатчиси ғолиб деб топилдиБарчағолибларга Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва Маҳалла хайрия жамоат фонди шаҳар бўлимининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Г.Саъдиева

шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси

бош мутахассиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!