JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК – ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ АСОСИ

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК – ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ АСОСИ

17-09-2019 11:27 Navoiy shahri » Yangiliklar

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК – ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ АСОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг стратегик салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарори давлат статистика органлари фаолиятида муҳим дастуриламал бўлди. Қарор талабларини ҳаётга татбиқ этиш давлат статистика қўмитаси вилоят бошқармаси Навоий шаҳар бўлими фаолиятида ҳам туб ўзгаришлар ясайди.

Маълумки, статистика ахборотидан самарали фойдаланиш умумфойдаланишдаги ахборотнинг очиқлиги, шаффофлиги, ошкоралик ва сифат даражаси халқаро талабларга мос бўлишини тақозо этади. Шунга кўра мамлакатимизда статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Аммо қарорда ахборотнинг фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказишдаги амалдаги механизмлари халқаро талабларга тўла жавоб бермаслиги қайд этилган. Шунинг учун 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ахборот очиқлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди. Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларнинг очиқ маълумотлар тўпламлари шакллантирилади. Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш, уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш Ўзбекистонг Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги зиммасига юкланди. Порталдаги ахборотларнинг давлат органлари ва ташкилотларнинг республика миқёсидаги тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилиниши, ахборотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиши, ахборотни тайёрлаш ва порталга жойлаштириш халқаро рейтинглар билан ишлаш ва "Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан амалга оширилиши каби вазифалар алоҳида кўрсатиб ўтилган. Портални ривожлантириш учун давлат статистика Қумитасига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Шунингдек, давлат статистика органлари ходимларини кўп йиллик хизматлари учун рағбатлантириш, моддий манфаатдорликларини ошириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Портални такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси, очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини тузиш, устувор халқаро маълумотлар базаларини ўрганиб чиқишга масъул вазирлик ва идоралар рўйхати, маълумотларнинг очиқлик ҳолатини ўрганиш, "Очиқ маълумтлар индекси” ва "Очиқ маълумотлар барометри” талабларига мувофиқлиги, тегишли индикаторларнижойлаштириш бўйича вазирликва идоралар рўйхати, Статистика салоҳияти индексида мамлакат ўрнини яхшилашга оид "Йўл харитаси”, Жаҳон банкининг статистика салоҳияти индексида мамлакат рейтингини яхшилашнинг мақсадли кўрсаткичлари, Халқаро бюджет ҳамжамиятининг Бюджет очиқлиги индексида 2020 йилдан бошлаб республикамизнинг иштирокини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси”, 2020-2021 йилларда Далват статистика қўмитасида янгиланиши лозим бўлган ахборот-коммуникация тизимлари ускуналари рўйхати ушбу қарор асосида тасдиқланди.

Порталда эълон қилинадиган ахборотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, ўз вақтида шакллантирилиши, Интернет тармоғида республикамизга оид ахборотларнинг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлиги таъминланиши, ахборотни шакллантириш халқаро методологик стандартларга жавоб бериши, тавсияларни ўрганиш ва амалда қўллашда, Порталда эълон қилинадиган рўйхатни мунтазам янгилаб туришда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг вазифалари белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарор талабларини бажариш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган энг муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, қарорда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузурида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифи маъқулланди. Институтнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг охирига қадар Порталда тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмрий жавобгарлик белгиланиши, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилганлиги учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини оширишга қаратилган қонун  лойиҳасини, "Расмий сатистика тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди. Ушбу қарор талабига кўра шу йилнинг 1 октябрига қадар "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, "Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунлар, ахборотни тарқатишга унификациялаштирилишини назарда тутувчи ахборотни тарқатиш соҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига  киритиш вазифаси топширилди.

Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиб борар экан,  давлат бошқаруви тамойилларининг халқаро талабларга мослашиши, халқаро тажрибалар ва методологик стандартларга таяниш табиий бир ҳолдир. Шу нуқтаи назардан ушбу қарор давлат статистика органлари фаолиятини тубдан яхшилашда, сифат даражасини юқори поғонага кўтаришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Айни пайтда бўлимимизда қарорнинг мазмун-моҳияти чуқур ўрганилиб, фаолиятимизни қарор талаблари асосида ташкил этиш чораларини кўряпми

Шавқиддин ЖЎРАҚУЛОВ,

Навоий шаҳар статистика бўлими бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!