JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

18-09-2019 16:16 Navoiy shahri » Yangiliklar

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

124011|2019-111–сонли жиноят иши юзасидан

2019 йил 12 сентябрьНавоий шаҳар

1. 18.04.1985 йил Навоий туманида туғилган Ражабов Аваз Комилович айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади шу ҳақдаким,
у хавфли рецидивист бўла туриб, 2018 йил 29 октябрь куни тахминан соат 23:30 да спиртли ичимлик истеъмол қилиб, алькоголдан мастлик ҳолатида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Кармана туман "Катта мачит” маҳалласи, Хосақўрғон кўчаси 100-уйда яшовчи Зоиров Достон Иззатилло ўғлига тегишли бўлган "Мерседес-бенц” русумли, 85 К 067 СА давлат белгили автобус ҳовлининг ташқи томонидан қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автобуснинг эшикларини очиб, автобус салонида бўлган 1 дона бозор нархи 500 минг сўм бўлган "Neoline” русумли антирадар мосламаси ва 1 дона бозор нархи 600 минг сўм бўлган "Pioner” номли аудиомагнитофонни яширин равишда талон-торож қилиб, Д.Зоировга жами 1 млн. 100 минг сўм миқдорда моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, Ражабов Аваз Комилович хавфли рецидивист бўла туриб, жиноий хатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, алькоголдан мастлик ҳолатида 2018 йил 29 октябрь куни тахминан соат 23:40 да такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Кармана тумани "Хаёт” маҳалласи Оқсой кўчаси 48-уйда яшовчи Эргашев Шомижон Бахтиёровичга тегишли бўлган "Мерседес-бенц” русумли, 85 S 557 FA давлат белгили автобус ҳовлининг ташқи томонидан қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автобуснинг эшикларини очиб, автобус салонида бўлган 1 дона бозор нархи 600 минг сўм бўлган "Pioner” русумли аудиомагнитофони ва 2 дона бозор нархи 600 минг сўм бўлган "Kenwood” русумли овоз кучайтириш мосламаларини яширин равишда талон-торож қилиб, Ш.Эргашевга жами 1 млн. 200 минг сўм миқдорда моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Шундай қилиб, Ражабов Аваз Комилович ўзининг ижтимоий хавфли қилмиши билан хавфли рецидивист бўла туриб, такроран ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган.

2. Мазкур ҳолат юзасидан Кармана ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ражабов Аваз Комиловичга нисбатан 2018 йил 07 ноябрькуни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а” бандига асосан қўзғатилиб, иш юритувга қабул қилинган.

3. 2018 йил 08 ноябрь куни Ражабов Аваз Комиловичга ҳимояга бўлган ҳуқуқлари тушунтирилиб, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.

4. 2018 йил 18 ноябрь куни Зоиров Достон Изатилло ўғли гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган.

5. 2018 йил 22 ноябрь куни Эргашев Шомижон Бахтиёрвич гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган.

6. Иш бўйича барча гувоҳлар ва жабрланувчи шахслар доираси аниқланиб, ҳолат юзасидан батафсил сўроқ қилинган.

7. 2018 йил 26 ноябрь куни Ражабов Аваз Комиловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "а” банди билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан "Муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

8. Жиноят иши бўйича аниқланган зарарлар жабрланувчи шахсларга тўлиқ тартибда ундириб берилган ва зарарларни ундирилганлиги ҳақида тузилган ҳужжатлар иш ҳужжатларига қўшилган.

9. Дастлабки тергов давомида барча процессуал ҳужжатлар сифатли расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан ЖПКнинг 4011-моддаси тартибида прокуратурага материал юборилмаган.

10. Жиноят иши бўйича барча айбдор шахслар аниқланган бўлиб, номаълум шахсга нисбатан жиноят ишининг бир қисми материал ёки жиноят иши тариқасида ажратилмаган, барча айбдор шахсларга қўйилган айблов асосли бўлиб, ортиқча айблов эълон қилинмаган.

11. Жиноят иши ЖПК талаблари ҳамда далиллар мақбуллиги асосида тергов қилинган бўлиб, прокурор томонидн қўшимча тергов қайтарилмаган ҳамда суд томонидан шахсга қўйилган айбловнинг бир қисми чиқариб ташланмаган, ўзгартирилмаган ва янги айблов қўйилмаган.

12. Айблов хулосаси 2018 йил 28 ноябрь куни тузилган.

13. Дастлабки тергов давомида айбланувчи Ражабов Аваз Комиловичга қўйилган айблов ЖИБ Кармана тумани судининг 08.01.2019 йилда ҳукми билан тасдиқланган бўлиб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Навоий шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ

ҳузуридаги ТГ терговчиси лейтеннат:                                                                                                      Ш.Ф.Худойбердиев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!