JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

12-12-2013 17:53 Navoiy shahri » Yangiliklar
Навоий шаҳар ҳокимининг

ҚАРОРИ

Навоий вилояти ҳокимининг 2013 йил 3 декабрдаги "Навоий
Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан
Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида
турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш
тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартиришлар
киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида
қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Қ-159-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида

"Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида”ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2013 йил 4 октябрдаги 5-22/10569-сонли хати ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 2 октябрдаги 01-02-02/819вх-сонли хулосасини инобатга олиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Навоий вилояти ҳокимининг 2013 йил 3 декабрдаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-159-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори билан қуйидагилар:

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага;

Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;

Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ҳамда 2014 йил 1 январдан жорий этилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда шаҳар уй-жой мулкдорлари уюшмаси (Ҳ.Бобоев) аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

4. Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (О.Боқиев) "NAVOIY PRESS” ижтимоий-сиёсий газетаси (А.Сафаров) ушбу қарорни газетада расман эълон қилинишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан шаҳар ҳокимининг 2011 йил 08 июндаги Қ-404/06-сонли ҳамда 2013 йил 05 апрелдаги Қ-200/04-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Обилов зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                                 Н.Ахатов

2013 йил 5 декабр

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!