JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

10-12-2013 21:41 Yangiliklar, Navoiy shahri

Навоий шаҳар ҳокимининг
ҚАРОРИ

Навоий шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 сентябрдаги  Қ-613/09-сонли
қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда) ижросини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги 510-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда,  № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) 7-моддасига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 333-модда) асосан қабул қилинган Навоий шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 сентябрдаги Қ-613/09-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида,

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 355-сонли қонуни ижро учун қабул қилинсин.

2. Навоий шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 сентябрда қабул қилинган Қ-613/09-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) Қарорнинг 1-банди 2-хатбошиси қуйдаги таҳрирда баён этилсин:

"ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 47,5 фоиз (867 киши)”;

2) Қарорнинг 1-банди 7-хатбошиси қуйдаги таҳрирда баён этилсин:

"ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган ҳамда одам савдосидан жабрланган шахслар учун 16,4 фоиз (300 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин”.

3. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Навоий шаҳар ҳокимининг 2013 йил 26 сентябрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2014 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Қ-613/09-сонли қарорини ижро этишда (2013 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий микдорининг камида 25 фоизи учун, 2014 йилнинг 10 апрелгача иш жойларининг қолган 75 фоизи) мазкур Қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш вазифаси юклатилсин.

4. Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р.Элмуродов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилишини таъминлаш шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари А.Ташназаров зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                                              Н.Ахадов

2013 йил 10 декабр
Қ-779/12

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!