JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Шаҳар ҳокимининг фармойиши

Шаҳар ҳокимининг фармойиши

20-12-2013 17:49 Yangiliklar, Navoiy shahri

НАВОИЙ ШАҲАР ФАРМОЙИШИ

Шаҳарда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги "Соғлом бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4175-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 18 декабрдаги Ф-86-сонли фармойишлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. "Соғлом бола йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича шаҳар комиссияси иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

3. Шаҳар комиссияси манфаатдор корхона, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотларни кенг жалб этган ҳолда, бир ойлик муддатда "Соғлом бола йили” Давлат дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармойиши билан Давлат дастурини ишлаб чиқишда шаҳарда соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий ва изчил давом эттириш ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида қуйидаги устивор вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги инобатга олинсин:

1)Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига авваламбор соғлом ва аҳил оиланинг меваси, маҳсули сифатида қараш. Оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак аҳлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатишга биринчи даражали эътиборни қаратиш. Аввало, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, онанинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини руёбга чиқариши уларнинг кунлик рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига аҳамият бериш;

2) Соғлом болани шакллантириш, гўдакларнинг камчилик ва нуқсонларсиз туғилиши, бўлажак келин-куёвларнинг никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишида соғликни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғликни сақлаш соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, оналар ва болалар саломатлигини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, хомиладор аёллар ва чақалоқлар учун витаминлар ва микроэлементлар билан бойитилган озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ота-оналарнинг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг миқёсдаги ахборот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

3) Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни замон талабларига мувофиқ жиҳозлаш, юқори малакали педагог ва мутахассислар билан таъминлаш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, бошланғич таълим сифатини юксалтириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиш, болалар, айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

4) Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратишни таъминлаш ҳамда мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соҳа ва муассасаларни ривожлантиришга қаратилган маблағлардан фойдаланишнинг самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш;

5) Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оила ва жамиятда тинчлик ва осойишталикни, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида уларнинг масъулиятини кучайтириш;

6) Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун мавжуд қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш.

5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокими
Н.Ахатов

19 декабр 2013 йил
№ Ф-56

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!