JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.М.БАЗАРОВНИНГ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ” БОШ ҒОЯСИ АСОСИДАГИ МУРОЖААТНОМАСИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.М.БАЗАРОВНИНГ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ” БОШ ҒОЯСИ АСОСИДАГИ МУРОЖААТНОМАСИ

19-11-2019 17:55 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ассалому алайкум азиз тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари!

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.М.БАЗАРОВНИНГ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА – КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ” БОШ ҒОЯСИ АСОСИДАГИ  МУРОЖААТНОМАСИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти иқтисодиётни барқарор ва жадал ривожлантириш эвазига аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларга муносиб ҳаёт даражасини яратишга қаратилган.

Аввало, ушбу мақсадни самарали амалга ошириш кичик бизнес ва тадбиркорликнинг барқарор ривожланишига боғлиқ.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани боис, соҳадаги кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Аслида ҳам, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Қадрли тадбиркорлар!

Сиз бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Президентимизнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Бунинг натижасида фаолиятингизга тўсиқ бўлувчи кўплаб омиллар, хусусан асоссиз аралашиш ва текширишлар олиб бориш бартараф этилди.

Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилгани, бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилгани, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозими жорий қилингани бу эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Қолаверса, барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди, тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми оширилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида мазкур соҳа миллий иқтисодиётимизнинг чинакам таянчига айланмоқда.

Бу эътибор туфайли кичик бизнес мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг қарийб 60 фоизини, саноат маҳсулотлари ҳажмининг учдан бирини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 98 фоизини, инвестицияларнинг ярмини таъминламоқда.

Қадрли тадбиркорлар, иқтисодиётимизнинг мустаҳкам таянчлари!

Муҳтарам Юртбошимизнинг раислигида жорий йил 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш вазифаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши бу соҳа тараққиёти учун янги босқични бошлаб берди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида жаҳон банкининг "Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

Бугунги кунда тадбиркорлар учун солиқ тизимида алоҳида имтиёз ва преференцияларнинг берилганлиги, жумладан, солиқ юки даражасини камайтириш мақсадида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.

Солиқ турлари орасида энг юқори ставкали солиқ ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг амалдаги 20 фоиз ставкаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, 15 фоизга пасайтирилди.

Келгуси йилдан бошлаб экспорт-импорт операциялари учун зарур рухсатнома ва сертификатлар "Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда олинишини йўлга қўйилаётгани ҳам Сиз тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик бўлади.

Эндиликда тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш, хорижий тажриба асосида мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Зеро, Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Сиз тадбиркорлар турмушимиз фаровонлигининг таъминотчиларисиз. Мен ва мен билан биргаликда қолган сектор раҳбарлари, барча даражадаги масъуллар бундан кейин ҳам фаолиятингизда тўсиқлар бўлмаслиги учун сизга яқин кўмакчи, елкадош ва мададкор бўламиз.

Юртимизда яратилаётган барча шарт-шароитлар, қулай ишбилармонлик муҳити Сиз тадбиркорларнинг самарали фаолият юритишингизни таъминлайди.

Қадрли тадбиркорлар!

Мамлакатимизнинг барқарор ривожи, ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз қўллаб-қувватланиши учун давлат бюджети ва уни шакллантирадиган тушумлар муҳим роль ўйнайди.

Яширин фаолият юритиш орқали солиқдан қочиш, ҳалол фаолият юритмаслик бюджетимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Давлатимиз ҳам, қонунларимиз ҳам ҳалол тадбиркорни ҳамиша қўллаб-қувватлашини асло унутманг.

Муҳтарам Юртбошимиз ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлаши лозимлигини таъкидладилар.

Мен шаҳар ҳокими сифатида ҳамиша Сиз тадбиркорларнинг кўмакчингиз бўлиб, муаммоларингизни ижобий ҳал этишни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан "Тадбиркорлик куни” доирасида бизнес вакиллари билан амалий мулоқот тизими йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.

Азиз тадбиркорлар!

Бугунги кунда шаҳримизда 4 352 та юридик шахс рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 3785 таси кичик бизнес субъектлари ҳисобланади.

Энг қувонарлиси шундан иборатки, жорий йилнинг 14 ноябрь ҳолатига шаҳримизда 1155 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Жами ташкил этилган 1155 тадан 325 таси оилавий корхона, 147 таси хусусий корхона, 680 таси МЧЖ, 3 таси унитар корхона ҳисобланади.

Шундан, кичик бизнес субъектларининг 574 таси савдо, 172 таси саноат, 78 таси қурилиш, 57 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 54 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 41 таси ташиш ва сақлаш, 21 таси ахборот ва алоқа, 1 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ва 140 таси бошқа йўналишларга тўғри келади.

Бунда асосий эътиборни фақат уларни ташкил этишга эмас, балки уларни яшовчанлигини оширишга ва барқарор ишлашига қаратишимиз лозим.

Шаҳримизда жорий йил якунига қадар янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектларини ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ошириш ва уларнинг сонини 1239 тага етказишни режалаштирганмиз. Албатта, бу натижага аҳолимизни фаол тадбиркор бўлишга чорлаб Сиз билан бирга эришамиз.

Шаҳар тадбиркорликни янада ривожлантиришда олдимизга қуйган мақсадимиз қайсидир кўрсатгичларни яхшилаш ёки рақамлар ортидан қувиш эмас, балки, аҳолимизнинг муносиб ва доимий иш ўринлари билан таъминлаш, бюджет тушум тушумларини кўпайтириш, шаҳарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш, товар ва хизматларнинг хилма-хиллиги ва кўламини кўпайтириш орқали шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини янада оширишдан иборат.

Шунга кўра, биз келаси 2020 йилда шаҳарни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича бир қанча устувор вазифалар белгилаб олганмиз. Ушбу вазифаларни амалга оширишдаги энг устувор йўналишимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдир.

Шунингдек, бугунги кунда шаҳарда ўз бизнеси билан иқтисодиётга муносиб улуш қўшиб келаётган салоҳиятли фаол тадбиркорларнинг  бой тажрибаларидан унумли фойдаланиш, улар билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, жорий йилда шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган кичик бизнес субъектларларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 37,3 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3 баробарга кўпни ташкил этади.

Ажратилган кредитларнинг 16,5 млрд.сўми имтиёзли кредитлар ҳисобига тўғри келади, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробар кўп.

Ушбу ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан 31 та тадбиркорлик субъектларига  6,3 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 127 нафар янги иш ўринлари яратилди ҳамда 10,7 млн.сўм миқдорида ҳар ойлик қўшимча солиқ тушумлари туширилишига эришилди.

Рақамлардан кўриниб турибдики, юртимизда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўз самарасини бермоқда, аҳолининг реал даромадлари ошиб, турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

Қадрли бизнес вакиллари!

Бугун шаҳримизда 65 та ҳорижий корхона мавжуд бўлиб, уларнинг 42 таси 2017-2018 йилларда, 23 таси эса жорий йил бошидан янгидан рўйхатдан ўтказилди.

Навоий шаҳар ҳудуди бўйича ҳозирги кун ҳолатига 14 та корхона томонидан жами 14,6 млн. АҚШ доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Шунингдек йил якунига қадар 19 та корхона томонидан 3,81 млн. АҚШ доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳалар Хитой, Россия, АҚШ, Туркия, Буюк Британия, Эрон, Жанубий Корея, Туркия давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муҳтарам юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мазкур эзгу ишларда фаол иштирок этишингизга, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада кўркам бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга даъват этаман!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!