JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОРТМОҚДА

ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОРТМОҚДА

24-07-2014 09:23 Yangiliklar, Navoiy shahri
ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОРТМОҚДАМустақиллик – халқимизнинг азалий орзу-истакларини руёбга чиқарди. Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, энг асосийси, эркимиз қайта тикланди. Жаҳон ҳамжамиятида давлатимиз нуфузининг тобора ортиб бораётганлиги ҳам мустақиллигимиз шарофатидандир.
Энг асосийси, юртдошларимизнинг эркин меҳнат қилишлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун жуда катта имконият ва шарт-шароитлар яратилди. Буни Навоий шаҳрида ташкил этилган "Навоий Евро – рубероид” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Оҳак, гипс ҳамда фольгаизол сингари муҳим қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада 16 нафар ишчи-хизматчилар меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъект­лари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қароридан руҳланган, уни дастуриламал сифатида қабул қилган корхона жамоаси маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
– Мамлакатимизда тадбиркорлар учун қулай имкониятлар яратилган, – дейди корхона раҳбари Ибрагим Файзиев. – Бундан оқилона фойдаланиб корхона фаолиятини яхшилашга эътибор қаратдик.
Айни пайтда ҳар ойда ўртача 600 тонна оҳак, 200 тонна гипс ҳамда 10 минг квадрат метр фольгаизол ишлаб чиқармоқдамиз.
Ишчиларнинг унумли меҳнат қилишлари учун корхонада барча шарт-шароитлар етарли. Иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, жамоа аъзоларининг бепул овқатланиши йўлга қўйилган.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат республикамизда балки қўшни давлатларда ҳам ўз харидорларига эга бўлмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар 448 тонна оҳак маҳсулоти 65 минг АҚШ доллари қийматида Қирғизистонга экспорт қилинди.
– Йил якунига қадар экспорт ҳажмини 150 минг АҚШ долларига етказишни мақсад қилганмиз, – дейди корхона раҳбари ўз сўзида давом этиб. – Қолаверса келгуси йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб маҳсулот турларини кўпайтириш режамизда бор. Бу эса ўз-ўзидан янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Дарҳақиқат, сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва уни хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасининг бош мақсади ҳисобланади. Бу борада "Навоий Евро-рубероид” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар ибратга сазовордир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!