JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КЎРКАМ ВА СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР

КЎРКАМ ВА СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР

16-07-2014 09:42 Yangiliklar, Navoiy shahri
КЎРКАМ ВА СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАРДавлатимиз томонидан қаратилаётган доимий эътибор натижасида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес мамлакатимизда етакчи кучга айланмоқда. Яратувчанликка бел боғлаган кўплаб юртдошларимиз ўзининг орзу-мақсадларига тадбиркорлик фаолияти орқали эришмоқдалар. Бунинг натижасида янгидан-янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланаяпти.Шаҳримизда яқинда иш бошлаган "Тошкент юлдузи” хусусий фирмасига қарашли "Машҳура Ленд” тикув цехи ҳам айнан шундай эзгу ниятлар асосида ташкил этилди. Цехда бугунги кунда 10 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатиб келаяпти.– Президентимиз томонидан хусусий тадбиркорлик ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани ва қулай шароитлар яратилаётганидан жуда мамнунмиз, – дейди корхона раҳбари Рустам Барноев. – Бу имкониятдан фойдаланиб ҳамда шаҳар ҳокимлиги ва "Хумо” маҳалласи фаоллари саъй-ҳаракати, кўмаги билан цехни ишга туширдик. "Асака” банкининг Навоий вилоят филиалидан 87 миллион 350 минг сўм миқдорида кредит олиб, Япония технологиялари асосида ишлаб чиқарилган 17 турдаги тикув дастгоҳларини олиб келдик.– Ишчиларимизнинг 7 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этади. Турли замонавий газламалардан аҳоли талабига мос, мавсумбоп миллий ва замонавий кийим-кечакларни тикаяпмиз, – дейди ишчилардан бири Ирода Ўтамишева. – Асосан, трикотаж либослари, аёллар, эркаклар ва болалар кийимларини тайёрлаймиз. Шу билан бирга автомобиль ўриндиқларига қопламалар тўқиймиз. Маҳсулотларимизга нафақат Навоий шаҳридан, бошқа туман ва шаҳарлардан ҳам харидорлар келишмоқда. Бундан ташқари, коллеж ва мактаблар ўқувчилари учун ҳам буюртма асосида формалар тикишни кўзда тутаяпмиз.Корхона раҳбарининг айтишича, келгусида яна 100 та тикув машинасини ўрнатиб, иш кўламини кенгайтириш режалаштирилган. Шунингдек, улар янги ип-калава йигирув цехини очиб, ўзимизда тайёрланаётган пахта толасидан кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!