JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МУСТАҚИЛ ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

МУСТАҚИЛ ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

26-07-2014 10:17 Yangiliklar, Navoiy shahri
МУСТАҚИЛ ЮРТНИНГ  БАРКАМОЛ  ФАРЗАНДЛАРИБугун халқимиз узоқ асрлар интилиб яшаган энг олий неъмати – эрк ва озодлик нашидасини сурмоқда. Мустақиллик йиллари том маънода инсон қадри юксак, манфаатлари ҳар нарсадан устун даврга айланди. Айниқса, юксак салоҳиятли, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш истиқлолнинг илк йиллариданоқ давлатимиз сиёсатининг устувор мақсадига айланган эди.Президентимиз ташаббуси билан ҳар йил қабул қилиб келинаётган Давлат дастурларида соғлом авлод масаласи алоҳида ўрин эгаллаб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жорий йилнинг "Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши эса ушбу мақсаднинг амалий ифодаси бўлди. Йил бошидан буён дастур йўналишлари бўйича юртимизда, жумладан, шаҳримизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу мақсадда 18 миллиард 652,8 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди ва бу режага нисбатан 64,5 фоизни ташкил этди. Шаҳримизда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, она ва бола саломатлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ушбу рақамлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Масалан, тижорат банклари томонидан ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун 1,6 миллиард, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва рўзғор ташвишларини енгиллаштириш мақсадида электр-маиший техника воситалари учун 400 миллион сўм истеъмол кредитлари, шунингдек, аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 миллиард 292 миллион сўм миқдоридаги кредитлар ажратилди. Ҳозирги кунга қадар дастур юзасидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича шаҳар миқёсида 1859 та янги иш ўринлари яратилди."Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ижтимоий соҳаларда ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. – Ушбу йилда мактабларимизни 2319 нафар ўқувчи битириб, ўрта махсус таълимига йўл олишди, – дейди шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими раҳбари Диляра Тухфатуллина. – Шунингдек, 2600 нафар кичкинтойлар таълим муассасаларининг биринчи синфига қабул қилинади. Шаҳримиздаги 18 та мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш мақсадида 1 миллиард 14 миллион сўм ҳамда 33 тасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 165 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Умумтаълим мактабларининг чет тиллар хоналарини 1-4-синфлар учун 7 та замонавий ахборот коммуникация, ўқув қуроллари ва техник жиҳозлар жамланмаси, 5-9-синфлар учун эса 14 та ўқув синфларини компьютер жамланмаси билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.   Соғлом бола тушунчаси, аввало, соғлиқни сақлаш тизими зиммасига улкан вазифаларни юклайди. Шаҳримиз тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан оилавий поликлиникалар тиббиёт ускуналари, компьютер жамланмалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланди. – Шаҳар бўйича 50437 нафар болалар йод тақчиллиги касаллиги бўйича тиббий кўрикдан ўтказилиб, 274 нафар бола гепатит А га қарши, миллий эмлаш календарига мувофиқ 98,5% контингентни профилактик эмлаш билан қамраб олинди, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокори Нуриддин Шайманов. – 6 нафар туғма маймоқлик билан "Д” назоратидаги бола Бухоро шаҳрига Германиянинг Фреденздорф университетининг малакали мутахассислари кўригига амалиёт ўтказиш учун юборилди. Шунингдек, 14 нафар кам таъминланган оилалардаги имконияти чекланган ва ногирон болалар Корея Республикасининг ИНХА госпитали мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.  Ҳа, соғлом фарзанд нафақат оила қувончи, балки жамият таянчи, миллат эртасидир. Она ва бола саломатлигини сақлашнинг яна бир муҳим жиҳати уларни спортга жалб қилиш эканлигини инобатга олган ҳолда, аёллар ва қизлар спортини ривожлантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари ҳам шунчалик муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда бугун шаҳримизда "Аёллар спорт фестивали”, уй бекалари ўртасида "Гимнастика барча учун”, "Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, "Соғлом она – соғлом бола” каби спорт мусобақалари босқичма-босқич ўтказилмоқда. – Соғлом турмуш тарзига йўналтирилган кўрик-танловлар, тадбирлар, фестиваллар, кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, спорт ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини тубдан яхшилашдан мақсад болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом ҳаёт сари етаклаш, иқтидор ва интилишларини юзага чиқариш, янги истеъдод эгаларини кашф этишдан иборатдир, – дейди шаҳар Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғулом Раҳматуллаев. – Бугунги кунгача жойларда шу мақсадга қаратилган 50 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим саналардан бири ҳисобланувчи улуғ байрам – Мустақиллигимизга ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу байрамни кўтаринки кайфиятда қарши олиш, унга бағишланган барча тадбирларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга ҳаракат қилаяпмиз. Зеро, фарзандларимизга кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар, яратилаётган кенг имкониятларнинг барчаси истиқлол шарофатидандир. Бугун "Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида шаҳримизда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар бесамар кетмаяпти, албатта. Бундай эътибордан руҳланган ўғил-қизларимиз ўзларининг турли соҳалардаги эришаётган ютуқлари билан ҳар дақиқа қалбимизни фахрга тўлдираётганлиги ҳақиқатдир. Чиндан ҳам, мустақиллик туфайли бугун ўзбек фарзандлари қай даражада фаол ва илғорликларини, кучли билим ва иқтидор эгаси эканликларини юқори натижаларда дунёга намоён этмоқдалар. Гўзал ва обод Ватанимизни бундан-да яшнатиш, тараққий эттириш эртамиз давомчиларининг қўлида. Шундай экан, соғлом авлодни камолга етказиш нафақат давлатимизнинг, ҳар биримизнинг улуғ мақсадимизга айланмоғи лозим.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!