JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Махалла жамият фаравонлиги ва ободлигининг мухим омили

Махалла жамият фаравонлиги ва ободлигининг мухим омили

24-04-2014 15:15 Yangiliklar, Doimiy komissiyalar

Махалла жамият фаравонлиги ва ободлигининг мухим омилиЯкинда шахар хокимлигида "Соглом бола йили” муносабати билан Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг Конунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий  комиссияси ва Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари) доимий комиссияси хамкорлигида  "Махалла” хайрия жамоат фонди хамкорлигида "Махалла жамият фаравонлиги ва ободлигининг мухим омили” мавзусида семинар ўтказилди.Семинарни шахар Кенгаши раиси-шахар хокими кириш сўзи билан очди ва олиб борди.
Семинарни ўтказишдан асосий максад махалла институти нуфузини оширишда ўзини-ўзи бошкариш органларида ишловчи рахбарларнинг маъсуллигини ошириш, шахар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари билан махаллаларнинг ўзаро хамкорлигини янада кучайтиришга каратилган.            Семинарда Конунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий  комиссияси раиси Р.Арзиев "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли карорини ижросини таъминлашда  махалла фукаролар йигинлари олдида турган вазифалар, янги кабул килинган конун ва карорар мохияти ва ахамияти” хакида, "Халк депутатлари Навоий шахар Кенгашининг 2014 йил 26 февралдаги "Навоий шаҳридаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини  ўз  номида  қолдириш ва баъзиларининг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги карори ва уни ижросини таъминлаш борасида махалла фукаролар йигинлари олдида турган вазифалар тўгрисида”ги Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари) доимий комиссияси раиси Б.Мухиддинов, "Фукаролар йигинларида иш юритишни ташкил этиш ва олиб бориш тартиби тўгрисида”  Навоий вилоят Адлия бошкармасининг жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими катта маслахатчиси Д.Эргашев хамда "2014 йил-сайловлар йилида шахар махалла  фукаролар йигинлари олдида турган вазифалар тўгрисида шахар хокимлиги ташкилий-назорат гурухи рахбари  Ш. Холбоевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.            Семинарда ўзини-ўзи бошкариш органлари рахбарлари ўзларини кизиктирган саволларга жавоб олдилар.            Тадбир сўнггида шахар Кенгаши раиси Н.Ахатов шахар Кенгаши, шахар хокимлиги ва хамкор ташкилотлар билан ишлашдаги фаоллиги, махаллада олиб борилаётган ижобий ишлари учун бир гурух махалла маъсулларини "Хумо” махалла фукаролар йигини махалла посбони жамоат тузилмаси сардори Э.Хаитовни, "Лочин” махалла фукаролар йигини диний маърифат ва маънавий-ахлокий тарбия масалалари бўйича маслахатчиси И.Рўзиева, "Зарафшон” махалла фукаролар йигини раиси К.Уринов ва  Зарафшон” махалла фукаролар йигини махалла посбони жамоат тузилмаси сардори  Э.Дастановлар шахар хокимининг фахрий ёрлиги билан такдирлади.

Доимий комиссия раиси Р.Арзиев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!