JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИНТИЛИШ БОР ЖОЙДА ЮКСАЛИШ БОР БИТИРУВЧИЛАР ИШ ЎРНИДАН МАМНУН

ИНТИЛИШ БОР ЖОЙДА ЮКСАЛИШ БОР БИТИРУВЧИЛАР ИШ ЎРНИДАН МАМНУН

01-08-2014 15:41 Navoiy shahri » Yangiliklar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1406889617_ii-017.jpg Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини тўғри йўлга қўйишларида кўмаклашиш энг устувор вазифалардан ҳисобланади. Уларга давлат томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор самараси ўлароқ, кўплаб юртдошларимиз тадбиркорликни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида ибрат кўрсатишаётир. Буни Навоий шаҳридаги тўқувчилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Nafis-TEX” корхонаси мисолида ҳам кўриш мумкин.
2013 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Навоий вилоят филиали кўмагида фаолиятини бошлаган корхонада 15 нафар коллеж битирувчилари муқим иш жойига эга. Айни пайтда корхонада тайёрланаётган юздан ортиқ турдаги болалар ва катталар кийим-кечаклари вилоятнинг  барча ҳудудларидаги корхона ва ташкилотлар, савдо нуқталарига буюртма асосида етказиб берилмоқда.
– Давлатимиз энг буюк неъмат – мустақилликни қўлга киритгач, у ҳаётимизнинг маъно-мазмуни ва тафаккуримизни тубдан ўзгартирди, – дейди корхона раҳбари Мавжуда Абдиева. – Юртдошларимизда янгича яшаш ва меҳнат қилиш иштиёқи кучайдики, натижада Истиқлолнинг ҳар бир йилида ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ютуқларни қўлга киритаяпмиз. Келгусида юмшоқ ўйинчоқлар, турли ташкилот ва муассасалар учун иш кийимлари ишлаб чиқаришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.
– Санъат коллежини тугатиб, бир ярим йилдан буён мазкур даргоҳда ишлаяпман,  – дейди Умида Холмирзаева. – Япониядан келтирилган замонавий тикув дастгоҳлари иш унимини янада оширмоқда. Илгари ҳамкасбларим билан ҳар биримиз бир кунда 30-40 тача кийим-кечак тиккан бўлсак, бугунга келиб, замонавий технологиялар асосида бу кўрсаткич 200 та дан ошмоқда. Ҳамма шароитлар етарли. Бепул овқатланиш, меҳнатимизга яраша қўшимча рағбатлар берилаяпти.
Ўзбек аёллари азал-азалдан ўзининг ўзининг донолиги, чнварлиги ва тадбикорлиги билан дунёга танилган. Мана шу хислатларни ўзида мужассам этган Мавжуда опа ҳам тиниб тинчимас тадбиркор аёллардан. Бугун у раҳбарлик қилаётган кичик жамоа мисолида бу ердаги ишчанлик, аҳиллик ва жонкуярликнинг самарасини илғадик.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!