JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

САНЪАТГА ОШУФТА ҚАЛБЛАР

01-08-2014 15:46 Navoiy shahri » Yangiliklar
САНЪАТГА ОШУФТА ҚАЛБЛАР
Санъат. Инсонни чексиз орзу мақсадлар сари чорлайдиган, қалбу вужудига сўнмас иродани жо айлайдиган буюк мўъжиза! Бу оламга бир бора ошуфта бўлган юрак борки, доимо энг гўзал ўй-хаёллар оғушида яшайди. Меҳр-муҳаббат, дўстлик, инсонийлик фазилатларини куй-қўшиқларида баралла куйлаб, чизган суратларида, гўзал тасвирларда ифодалайди. Истиқлол йилларида юртимизда санъат соҳасини ривожлантириш, ёш ижодкорлар учун энг қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча шаҳарлари, ҳатто энг чекка туманларида ҳам барча қулайликларга эга, кўркам болалар мусиқа  ва санъат мактаблари қурилгани ҳамда эскилари таъмирланиб, замонавий ҳолга келтирилгани ёш талантларга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Шунинг баробарида уларнинг моддий-техник базасини янада бойитиш борасида амалга оширилаётган ишлар мақтовга сазовордир.
Бугунги кунда 360 нафар ўғил-қизлар санъатнинг ўндан ортиқ йўналишида таҳсил олаётган Навоий шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳам ана шундай даргоҳлардан бири. Бу таълим муассасасига келиб, ўқувчиларнинг истеъдоди билан танишар эканмиз, ҳавас қилгулик натижаларнинг гувоҳи бўлдик. Ўқувчилар томонидан чалинган мумтоз ва замонавий куйлару ижро этилган қўшиқлар бизни ўзига мафтун этди. Уларни тинглар эканмиз санъатнинг сеҳрли кучига, бетакрор мўъжиза эканига яна бир бор амин бўлдик.
Уларнинг иқтидорларидан севинган ҳолда ёш санъаткорларнинг эришган ютуқларидан ғурурландик.
Жумладан, Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида Муҳиддин Қори-Ёқубов номидаги республика кўрик-танловининг финал босқичида навоийлик ўқувчиларнинг қўлга киритган ютуқлари таҳсинга сазовор.
Танловда мактабнинг анъанавий созандалик йўналиши 4-синф ўқувчилари Шаҳзод Насруллаев биринчи, Моҳира Асадова учинчи ўринни эгаллашди. Хореография йўналишида эса 1-синф ўқувчиси Диёрбек Тошпўлатов республикада тенгсиз эканини исботлади. Шунингдек, академик созандалик бўйича Фаррух Юсупов иккинчи, Фарангиз Жумаева ҳамда Жалолиддин Дониёровлар учинчи ўринга муносиб топилдилар. Баян чолғу асбобида ўз истеъдодини намойиш этган Максим Антоновнинг чиқишлари ҳам кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлди.
– Мактабдаги ўқувчиларни худди фарзандларимдек кўраман, – дейди муассаса раҳбари Майя Ходжаева. – Уларнинг ҳар бир ютуғидан худди ўзимнии сингари қувонаман. Мактабимиз вакиллари нафақат республика миқёсидаги, балки халқаро танловларда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Жумладан, 2012 йилда Россиянинг Суздаль ҳамда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган маҳорат синови ва фестивалда ўқувчиларимиздан М.Ҳотамов ва Д.Қувондиқовалар муваффақиятли қатнашдилар. Масканимизда иқтидорли, истеъдодли ёшлар кўп. Улар асрлар оша ардоқланиб келинаётган миллий қадриятларимизни ҳозирги давр руҳи билан уйғунлаштириб куйлашаяпти. Биз улар билан ҳамиша фахрланмиз.
– Бу каби ютуқларни қўлга киритишимиз мактабимизда мавжуд шарт-шароитларнинг тобора яхшиланиб бораётгани, истеъдодларни аниқлаш, улар маҳоратини ошириш йўлида тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги боис, – дейди анъанавий созандалик йўналиши ўқувчиси Моҳира Асадова. – Ҳар бир хона дарс хусусияти ва моҳиятига мос тарзда жиҳозланган. Масалан, мусиқа синфлари икки қаватли эшикка эга бўлиб, деворлари овоз ютишга мослаштирилган. Бундан ташқари, 2011 йилда мактабимиз тўлиқ таъмир¬ланиб, замонавий зарбли, торли мусиқа асбоб¬лари ҳамда рояль, фортепьяно ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. Уларни қўлга олиб мароқ билан чаламан. Куй сеҳридан тўлқинланиб, янада янгиларини кашф этаман.
Орзулар инсонга юксак марраларни забт этишида энг муҳим омил вазифасини ўтайди. Қизиқиш, иштиёқ ва албатта, тинимсиз ҳаракат катта-катта ғалабаларни хадя қилади. Мусиқа мактабидаги ўқувчилар билан суҳбатлашар эканмиз, уларнинг қалби улкан орзулар билан лиммо-лим эканига, қизиқиш эса доимий ҳамроҳи эканлигига амин бўлдик.
Зилола ИБРАГИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!