JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЎЗБЕКНИНГ КУРАШЧИ ҚИЗИ

02-08-2014 09:49 Navoiy shahri » Yangiliklar
Спортимиз маликалари
ЎЗБЕКНИНГ КУРАШЧИ ҚИЗИ
Мамлакатимизда аёллар спортига бўлган эътибор янада кучайтирилганлиги хотин-қизларимиз унинг турли йўналишларида халқаро миқёсдаги улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони, "Эркин кураш бўйича спорт устаси” ҳамда "Миллий кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси” каби унвонлар соҳибаси Мафтуна Эсанова ҳам ана шундай қизларимиздандир.2011 йил эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, олий ўқув юртига кириш имкониятини қўлга киритган Мафтуна НДПИнинг Жисмоний тарбия факультети талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлди. Самбо, эркин ҳамда белбоғли кураш бўйича йигирмадан ортиқ Ўзбекистон, ўндан ортиқ Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори бўлган М. Эсановага бугун тенгдошлари жуда ҳавас қилади. Фахр билан айтишимиз мумкинки, ўтган 22 йил ичида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришаётганлигимиз ҳамда Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўз нуфузига эга бўлиб келаётганлигида Мафтуна сингари маҳоратли спортчиларимизнинг ҳам ҳиссаси катта.– Спорт – менинг ҳаётим, – дейди Мафтуна биз билан суҳбатда.  – У иродани тоблайди. Аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялайди. Юртбошимиз спортга юксак аҳамият қаратиш ҳамда хотин-қизлар спортини ривожлантириш лозимлигини таъкидлаганларида, улкан ютуқларга эришиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитишни ва уларнинг ишончини оқлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.Маълумки, инсон умрининг энг гуллаган даври саналадиган ёшлик фасли орзу умидлар ва ишонч билан дадил қадам ташлашга ундайди. Эзгу мақсадлар сари етаклайди. Бугун курашнинг самбо тури бўйича Монголияда, миллий кураш бўйича  Францияда бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақага ҳозирлик кўраётган Мафтунанинг ҳам орзулари бир олам. У 2016 йил Бразилияда бўладиган ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритиш йўлида бор маҳоратини сарфламоқда. – Мафтуна шогирдларим ичида ўз устида изланишдан чарчамаслиги, қатъиятлилиги билан ажралиб туради, – дейди мураббий Тўймурод Адизов. – У ўзбек кураши  учун туғилган қиз. Бизнинг асосий мақсадимиз Мафтуна сингари ёшларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этган ҳолда бўлажак оналар соғлиғини мустаҳкамлашдан иборатдир.– Шундай юртда туғилганимдан фахрламан. Менга бўлган эътибор, яратилган шарт-шароитлар сабаб бу ютуқларни қўлга киритдим. Кўплаб давлатларда бўлдим, бироқҳеч ерда бизнинг мамлакат ёшларига яртилганидек имкониятларни учратмадим, – дейди фахр билан М.Эсанова.  Ёшларимиз чиндан ҳам бахтли. Айниқса, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши йўлида қилинаётган ишлар ва келажагимиз эгалари эришаётган ютуқлардан   юрагинг жўшиб кетади. Буларнинг барчаси ота-боболаримиз орзу қилган истиқлол шарофати, қолаверса, инсон азиз саналган она Ватанимиз – Ўзбекистон ёшларининг бахт-иқболи порлоқ эканлигидан далолатдир.
Зилола ИБРАГИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!