JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ХУСУСИЙ ПОЛИКЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

ХУСУСИЙ ПОЛИКЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

04-08-2014 13:17 Navoiy shahri » Yangiliklar
Шаҳримизнинг В. Булат кўчасидаги 18-уйда, болалар шифохонаси яқинида  "Лорафон” кўп тармоқли хусусий поликлиникаси иш бошлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг илк кунлариданоқ, давлатимиз томонидан ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳар бир соҳасига катта эътибор қаратилаётганлиги кутилган натижаларни бермоқда.
Изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ тиббиёт тизимига ҳам даволаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида арзигулик ютуқлар қўлга киритилди. Тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий саломатлик масканлари барпо этиш, энг сўнгги ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш тобора кенг кўлам касб этаётир. Бунга янги поликлиника мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.
– Муассасамизни ташкил этишда "Ипак йўли” банкининг вилоят филиалидан олинган 264 миллион сўмлик кредит маблағи қўл келди, – дейди олий тоифали шифокор Бекмурод Собиров. – 50 қатновга мўлжалланган шифо масканидаги 10 та бўлимда беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилаётир. Бу ерда айрим касалликлар бўйича даволашнинг янги усуллари қўлланилмоқда. Хусусан, эҳтиётсизлик туфайли эшитиш қобилиятини йўқотган беморларда қулоқ пардасини тиклаш амалиёти, юқори жағ бўшлиғи яллиғланиши хасталигини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ўзлаштирилди. Мутахассислар малакасини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг йирик тиббиёт муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
– Поликлиникамизга вилоятда янгилик сифатида Киевдан ZEISS электрон микроскопи ҳамда қулоқ, томоқ ва бурун, лор органларини эндоскопик текшириш аппаратларини  келтирдик, – дейди жарроҳ Отабек Бозоров. –  Бундай замонавий  аппаратлар ҳозирда нафақат вилоятимизда балки, республикамиз пойтахтидан ташқари, бошқа бирорта вилоятда ҳам йўқ. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилаётга сай-ҳаракатлардир.
Соғлом бола йилида иш бошлаган шифо масканига кўшимча равишда замонавий тиббий дастгоҳлар келтириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада юксалтириш борасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан изланишлар давом эттирилмоқда.
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1407140496_ii-009.jpg
Зилола ИБРАГИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!