JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЭЛИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

ЭЛИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

07-08-2014 16:42 Navoiy shahri » Yangiliklar
ЭЛИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мисли кўрилмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Истиқлол берган бахтдан руҳланган бунёдкор халқимиз юксак- ва эзгу мақсадларни дилга тугиб, соғлом турмуш тарзига, фаровон ҳаёт қуришга интилиб ишлаётгани дилларимизни қувонтиради. Эътироф этиш лозимки, тиббиёт тизими ҳам тобора ривожланиб, янгидан янги замонавий шифо масканлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунинг баробарида юртдошларимизнинг ўз саломатлигини муҳофаза қилишга эътибори, тиббий маданияти юксалиб бормоқда.
Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 134 мингдан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиб келаёттан бирлашма тасарруфида айни кунда битта кўп тармоқли марказий поликлиника, тўртта оилавий поликлиника, битта тери-таносил касалликлари диспансери ва "Тинчлик" қўргони қишлоқ врачлик пункти фаолият кўрсатиб келмоқда.
Давлатимиз мустақилликка эришгач, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, соғлом авлод туғилиши, улардаги аниқланаётган касалликларга ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш мақсадида оилавий поликлиникаларнинг моддий техника базаси янада мустаҳкамланди.  Ўтган 2013 йилда кўп тармоқли марказий поликлиникамизнинг лаборатория хонасига янги жиҳозлар ҳамда терапия бўлимига ЭКГ аппарати олиб келинди. Кўплаб шифокор ва ўрта махсус тиббиёт ходимлари касбий билим ва малакаларини ошириб келишди.
Бирлашма таркибидаги шифо масканларида "Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳам кенг. Жумладан, йил бошидан буён 779 нафар никоҳланувчилар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Мунтазам равишда исталмаган ҳомиладорликнинг, эрта туғруқнинг олдини олишга, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ташкил этилаётир.
Бирлашма муассасаларида 50 минг нафардан зиёд болалар, 14 минг нафардан ортиқ туғиш ёшидаги аёллар ва 18 минг нафардан ортиқ бошқа ҳамшаҳарларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ҳудуддаги кам таъминланган, имконияти чекланган оила фарзандларини соғломлаштириш учун ҳам кўпгина қулайликлар яратилган. "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия жамғармаси кўмагида 2 нафар туғма нуқсон билан туғилган болалар Тошкент педиатрия институтида жарроҳлик йўли билан даволанди. 341 нафар 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг барчаси тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилди.
Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ июнь ойидан бошлаб янги ротовирус инфекциясига қарши эмлаш амалга оширилди. Бундан кўзланган мақсад 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўткир ичак инфекцияси касаллиги кўпайишининг олдини олишдир, Бундан ташқари, 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болаларни гепатит А касаллигига қарши эмлаш ишлари самарали ўтказилди. 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида бепул "А” витамини саплементацияси ўтказилиши улар организмида иммунитетни янада ошириш ва кўз касалликларини камайтиришдан иборатдир.
Бирлашманинг хизмат кўрсатиш ҳудудида яшовчи 850 нафар фуқаролар ОИВ инфекциясига қарши текширувдан ўтказилди. Бу каби тиббий текширувлар ва тарғибот-ташвиқот ишларини вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ички ишлар идоралари ва Хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани ўз самарасини бераётир.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, жорий йилда "Тинчлик" қишлоқ врачлик пунктида капитал таъмирлаш ишлари, 2015 йилда эса 1, 2-сонли оилавий ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникалар, 2016 йилда эса 3-, 4-сонли оилавий поликлиникалар биноси янгидан қурилиши Инвестиция дастурига киритилиши кўзда тутилган. Бу ҳам давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигига қаратилаётган юксак эътибор намунасидир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!