JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИНСОН МАНФААТЛАРИ - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН МАНФААТЛАРИ - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

12-08-2014 09:17 Navoiy shahri » Yangiliklar
ИНСОН МАНФААТЛАРИ - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Жонажон юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган бир пайтда жойларда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида халқимиз ҳар кунгидан ҳам кўпроқ меҳнат қилиб, юрт равнақи, ривожига ўзларининг меҳнатдаги ютуқлари билан салмоқли ҳисса қўшишмоқда.
Конституциямизнинг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда амалга ошириладиган демократик ислоҳотлар марказида ҳар доим биринчи ўринда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари туради. Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳам халқ фаравонлигини ҳар томонлама юксалтиришдан иборатдир.
Навоий шаҳридаги "Дўстлик”, "Хумо”, "Олтин водий” ва "Матонат” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан вилоят ҳокими Э.Турдимов ва вилоят прокурори  А.Очиловларнинг ўтказган учрашувининг асосий мақсади ҳам аҳолининг ижтимоий муаммоларини ечимини топишга кўмаклашишга қаратилди.Тадбирда мазкур маҳаллаларнинг фуқаролари кундалик ҳаётда учраб турган муаммолар яъни янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, пластик карточкалар орқали хизмат кўрсатиш, бозорлардаги нарх-навони тартибга келтириш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув сўнггида вилоят раҳбари мутасаддиларга фуқаролар томонидан айтилган таклиф ва муаммоларни ечимини топиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!