JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ТЕЗ ОРАДА СИЗНИ "NAV.UZ ИНТЕРНЕТ-ПАРКИ"ГА ЧОРЛАЙМИЗ

ТЕЗ ОРАДА СИЗНИ "NAV.UZ ИНТЕРНЕТ-ПАРКИ"ГА ЧОРЛАЙМИЗ

20-08-2014 10:05 Navoiy shahri » Yangiliklar
ТЕЗ ОРАДА СИЗНИ "NAV.UZ ИНТЕРНЕТ-ПАРКИ"ГА ЧОРЛАЙМИЗЎзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли, вилоят ҳокимининг  10 февралдаги Қ-26-сонли ҳамда шаҳар ҳокимининг 2014 йил 12 февралдаги Қ-119/02-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳрининг энг кўркам ва хушманзара жойларидан бирида Wi-Fi ҳудуди яъни симсиз, тезкор интернет ташкил этилади.

"Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимининг таклифи билан амалга оширилаётган бу лойиҳага вилоят "Савдогарбанк”и томонидан кредит маблағлари ажратилиши мўлжалланмоқда. Ушбу лойиҳани замон талабларига мос равишда ташкил этиш ва келгусида хизмат кўрсатиш маъсулияти шаҳардаги "NAV.UZ” интернет-маркази зиммасига юклатилди.

Марказ раҳбари Норбек Арзиевнинг айтишича, Wi-Fi ҳудудини ташкил этиш лойиҳаси бўйича  бу жой энг замонавий ахборот коммуникация техник жиҳозлари билан таъминланиб, белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш ва сақлаш учун лицензияланган профессионал дастурий таъминот ва сервер ўрнатилади.

Шунингдек шаҳарликлар ва шаҳарлик меҳмонларни хушнуд қилиш учун кечки соатларда турли хил кўнгилочар тадбирлар, конкурс ва хайрия акциялари ташкил этилади. Бу ерда ҳордиқ чиқариш учун шахмат ва шашка, скейт-борд хизматлари, бир финжон қаҳва устида суҳбатлашиш учун барча шароитлар муҳайё этилиши мўлжалланмоқда.

"NAV.UZ ИНТЕРНЕТ-ПАРКИ" номи остида ишга туширилиши мулжалланаётган хиёбонда бассейн реконструкцияси ва табиий фауна ташкил килиниши кузланиб ушбу худудда дам олиш сувли фаввора ичида табиий газон копламали оролчалар ташкил этилади.

Кушимча маълумотларни келгуси матнли янгиликларимизда ёритиб борамиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!