<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ФОЙДАЛИ ВА АҲАМИЯТЛИ ТАДБИР

ФОЙДАЛИ ВА АҲАМИЯТЛИ ТАДБИР

18-08-2014 16:17 Navoiy shahri » Yangiliklar  
ФОЙДАЛИ ВА А&#1202;АМИЯТЛИ ТАДБИР
Жорий йилнинг 15-16 август кунлари вилоятимизда Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул раҳбар ва ходимлари иштирокида "Навоий вилоятида бошқарувнинг бутун вертикали, яъни "вилоят ҳокимлиги, шаҳар (туман) ҳокимлиги, корхона, ташкилот” тизимида ҳужжатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш” мавзуида ўқув-амалий семинари ташкил этилди. 
Бепоён Қизилқум бағрида жойлашган Навоий вилояти бугун ўзининг иқтисодий салоҳияти, бутун дунёга маълум ва машҳур қудратли саноат корхоналари, бой тарихи ва маънавий мероси, бетакрор ва замонавий инфратузилмаси билан мамлакатимизда ўз ўрнига эга бўлиб, бу замин фарзандларини ҳамиша янгидан-янги марраларга даъват этади.  
Бугунги кунда навоийликлар ўзларининг ҳар жабҳада эришаётган ютуқлари, олиб борилаётган ислоҳотларни изчил ҳаётга татбиқ этаётганликлари билан кўпчиликка ўрнак бўлишмоқда. 
Бугун Навоий вилоятида ижро интизоми ва иш юритиш бўйича ўзига хос тажриба мактаби ва тизим яратилган, муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Семинарнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, ижро интизоми мустаҳкам бўлган, ижро бўйича кучли назорат тизими яратилган, ҳар бир соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари изчил татбиқ этилган, ҳар бир раҳбар ва ходим масъулиятни чуқур ҳис этадиган, ижро интизоми бўйича ходимлар тегишли кўникма ва тажрибага эга бўлган жойда, албатта, ишда сифат ва фаолиятда самарадорлик юқори бўлишини алоҳида таъкидлади.
– Бу ишларни амалга оширишда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари  кенг жорий этилганлиги, электрон ҳужжат алмашишнинг тезкор тизими йўлга қўйилганлиги ва ижро бўйича вилоят ҳокимлигида назорат-мониторинг шўъбаси ташкил этилганлиги фаолиятимизни янада такомиллаштиришга асос бўлмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Ютуқларимиз асоси қилиб эса, "Е-ХАТ” фаолияти йўлга қўйилганлиги ва барча электрон ҳужжат алмашиш  тизими интернет тармоғини миллий сегментидаги UZ доменига уланганлиги, ҳокимликлар ҳамда вилоятдаги 72 та корхона ва ташкилотлар ўртасида ягона электрон ҳужжат алмашинуви тизими (махсус дастур "IS-Docflow”), шунингдек, "NORMA” ва "YURIDA” электрон қонун тўпламлари ва ахборот тизимлари яратилганлиги, вилоят ҳокимлигида "Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилиб, 10 дан ортиқ ахборот тизимлари жорий этилганлигини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга интернет тармоғида вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти, яъни портали яратилиб, аҳоли ва тадбиркорларга 12 турдаги интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур сайт орқали вилоят ҳокимига мурожаат этиш ва қабулга ёзилиш бўйича "электрон навбат” тизими яратилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сонли қарорига мувофиқ, Ҳукумат портали орқали шаҳар ва туман ҳокимликларига келиб тушаётган фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби йўлга қўйилди ҳамда вилоят ҳокимлиги иш режасига мувофиқ жойларда ижро интизоми ўрганиб чиқилиб, ҳокимлик соатлари, кенгайтирилган мажлислар, кўчма йиғилишларда мунтазам танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.
Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўъбаси мудири Абдулла Турсунов сўзга чиқиб, ўқув семинарининг мақсад ва вазифалари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.
Барчамизга маълумки, Президентимиз ташаббуслари билан бугунги кунда давлат бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалалари давлатимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди. 
Вилоятда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.  
Бугунги кунда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимлари 100 фоиз компьютер техникаси билан таъминланган бўлиб, ушбу компьютерларнинг барчаси ички ва корпоратив компьютер тармоқлари, шунингдек юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди.
Маълумотлар узатиш сифати ва тезлигини ошириш мақсадида вилоят бўйича барча шаҳар ва туман ҳокимликларига оптик толали алоқа линиялари тортилди. 
Вилоят ҳокимлигида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида "IS-Docflow” электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш уч босқичда амалга оширилди. Натижада вилоят ҳокимлигининг электрон ҳужжат айланиши тизимига тегишли қўшимчалар киритилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари, топшириқлари ва Бош вазир томонидан тасдиқланган мажлис протоколлари, вилоят ҳокимлигининг қарор ва йиғилиш баёнларида берилган топшириқларни бандма-банд ижросини назорат қилиш имконияти яратилди. Барча ҳокимликларда фуқаролар мурожаатларини қабул қилишнинг электрон базалари вужудга келтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Компьютерлаштириш маркази” ДУК директори Шерзод Нортожиев семинар иштирокчиларига атрофлича маълумот берди.
– Мазкур тизимнинг самарадорлиги, нусха кўпайтириш ҳамда ахборотни қоғоз шаклида етказиб бериш билан боғлиқ харажатларнинг 5 йил ичида 3 баробарга,  кириш ҳужжатларини рўйхатга олиш ҳамда уларни тегишли ижрочига етказиб бериш муддатларининг кескин қисқарганлиги тўғрисидаги маълумотлар эътиборимни тортди, – дейди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Аброр Аннаев. – Дастур фойдаланувчи учун қулай бўлган рус ва ўзбек тилларидаги интерфейсга эга. Дастурга киритилган ҳар бир ҳужжатнинг ижроси устидан назорат ўрнатилади ва бу ҳақида Дастур фойдаланувчига автоматик тарзда эслатма бериб туради. Назоратга олинган ҳужжатларнинг ижро санасига қараб фойдаланувчиларга уч хилдаги рангларда огоҳлантирувчи эслатмалар бериб борилади. Бу эса ижро интизомини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, тизимда руйхатдан ўтган ҳужжатларнинг ижро санасига қараб бажарилмаган, муддати ўтиб бажарилган  ва бажарилган ҳужжатлар бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда тайёрлаб берилади.
Йиғилишда "Yurida NSY” МЧЖ директори Акром Шукуров сўзга чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан ишлаш ҳамда иш юритишни ташкил этишда "Yurida” ҳуқуқий ахборот тизимининг Навоий вилоят ҳокимлиги учун махсус версияси ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг семинар иштирокчилари йўналишлар бўйича вилоят ҳокимлиги таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарорининг вилоят маънавият-тарғибот бўлими ҳамда вилоят ҳокимлигининг музейи фаолиятидаги ижроси билан атрофлича танишдилар.
– Бугунги семинар менда катта таассурот қолдирмоқда, – дейди Андижон вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими мудири Серобиддин Исмоилов. – Вилоятда ижро интизомини мустаҳкамлаш, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида жуда катта ишлар қилинганлигининг гувоҳи бўлдик. Айниқса, вилоят ҳокимлиги музейининг ташкил этилганлиги айни муддао бўлибди. Уни айланар экан, ҳар бир иштирокчи вилоят тарихи, ишлаб чиқариш корхоналари, қўйингки, вилоят ижтимий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлди, деб ўйлайман. 
Семинар иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида вилоят Соғлиқни сақлаш ва Молия бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида малга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
– Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида "Е-hujjat”дан самарали фойдаланиш эвазига эришилган натижалар ҳақидаги маълумотлар менда қизиқиш уйғотди, –  дейди Жиззах вилоят ахборот-таҳлил гуруҳи бошлиғи Исфандиёр Оролов. –Тизимда ҳужжатлардан нусха кўчириш ва қоғоз сарфининг қисқариши натижасида харажатлар бир йилда 40 фоизга камайибди. Маълумотларга эътибор қаратайлик. 2012 йилда нусха кўчириш ва қоғоз сотиб олиш учун 91,5 миллион сўм сарфланган бўлса, бу кўрсатгич 2013 йилда 46,7 миллион сўмни ташкил этиган. Бу эса электрон ҳужжат алмашиш тизимининг жорий этилиши натижасида бюджет маблағларидан 44,8 миллион сўм тежаб қолинган, деганидир.
Юртимиз мустақилликка эришгандан кейин бошқа ҳудудларда бўлгани каби шаҳримизда ҳам улкан бунёдкорлик ва қурилиш ишлари амалга оширилди. Меҳмонлар "Ёшлар” спорт мажмуаси, "Ёшлар” саройи ва янгидан бунёд этилган Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғини томоша қилишиб, бунга яна бир бор амин бўлишди.
Ўқув семинарининг иккинчи кунида иштирокчилар Нурота туманига саёҳат уюштиришди. Улар бу ерда Чашма тарихий обидасини томоша қилишиб, муҳим маълумотларга эга бўлишди.
– Нуротага бундан уч йил олдин келган эдим, – дейди биз билан суҳбатда Бухоро вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси Ўктам Аитов. – Бугунги Нуротани, бу ердаги ўзгаришлар, олиб борилган бунёдкорликларни кўриб, нақадар улкан ишлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўлиб турибман. Чашма зиёратгоҳи янада гўзаллашиб, чирой очибди. Ҳақиқий сайёҳларнинг севимли масканларидан бирига айланибди. Тўғриси, Навоий вилоятида ҳукуматимиз томонидан берилаётган топшириқларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали бажарилаётганлиги менда катта таассурот қолдирди. 
Шундан кейин меҳмонлар Навоий вилоятида бошқарувнинг бутун вертикали, яъни "вилоят ҳокимлиги, шаҳар (туман) ҳокимлиги, корхона, ташкилот” тизимида ҳужжатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш борасида қилинаётган сайъ-ҳаракатлар билан танишиш мақсадида Конимех туманида бўлишди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга ҳокимликнинг мутасадди ходимларидан батафсил жавоб олишди.
Навоий ИЭС, Навоий ЭИИЗда ташкил этилган "HPC systems” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига боришиб, уларнинг фаолияти, ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
– Навоий ИЭСнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш жараёнида эътиборимни тортган ҳолат шу бўлдики, янги ишга туширилган блокнинг бошқарув пультида ёшлар меҳнат қилишмоқда, – дейди Фарғона вилоят ҳокимлиги умумий бўлим мудири Абдумалик Абдуваҳобов. – Ўзини Карим Самандаров деб таништирган йигитнинг бу ерда иш бошлаганига икки йил бўлибди. У Японияга бориб малака ошириб келган экан. Инглиз тилида бемалол гаплашмоқда. Энг муҳими, 454 меговаттлик электр ишлаб чиқариш блогини кузатиб, бошқариб бориш жуда катта масъулият талаб этади. Ёшлар эса бу юмушни бемалол уддалашаяпти. Шунингдек, ЭИИЗда амалга оширилаётган лойиҳалар, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар менда катта тассурот қодирди.
Семинар якунида иштирокчилар Кармана туманидаги Малик массивида замонавий лойиҳалар асосида қад ростлаган қишлоқ уйларини бориб кўришди ва хонадон соҳиблари билан суҳбат қуришди.
Хуллас, вилоятимизда икки кун давом этган ўқув-амалий семинар иштирокчилари бир олам таассуротлар билан ўз вилоятларига жўнаб кетишди.


Фикрлар:
Марямхон ДЕДАМИРЗАЕВА, Наманган вилоят умумий бўлим мудири: – Тўғриси, Наманган шаҳридан сафарга чиқаётганимда менда "Навоий вилояти Қизилқум бағрида жойлашган, иқлими иссиқ, чўлнинг ўртасида жойлашган бўлса, икки кунни қандай ўтказамиз”, деган ҳадиклар бор эди. Шаҳарга кириб келганимизда эса, ўйлаганларимнинг барчаси бекор эканлигига гувоҳ бўлдим. Шаҳар жуда чиройли, кўчалари озода ва тоза. Бир-биридан кўркам иншоотлар, турар-жой бинолари кўзни қувонтиради. Икки кунлик семинардан олам-олам таассурот олдик. Бу ерда ўрганганларимизни вилоятимизга бориб, амалиётга жорий этамиз. Мени лол қолдиргани, ташрифимизнинг биринчи куни маданият ва истироҳат боғига кечки сайр уюштирилганлиги бўлди. Бу ерда олиб борилган бунёдкорлик ишларини кўриб, очиғи ҳайрон қолим. Маълумотларга кўра боғнинг реконструкция ишлари учун 10 миллиард сўмдан зиёдроқ  маблағ сарфланибди. Болажонларимизнинг қувончини сўз билан таърифлашнинг иложи йўқ. Аҳолини кўрмайсизми? Уларнинг юз-кўзидаги шукроналикни-чи? Буларнинг барчаси юртимиздаги тинчлик, хотиржамликнинг белгиси эмасми!?

Сардор ГАФФАРОВ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси: – Навоий шаҳрини телевидениедан кўриб, республикамиздаги чиройли ва кўркам шаҳарлардан бири сифатида билардим. Бу ерга келиб эса ўз кўзим билан кўрдим ва бунга яна бир бор амин бўлдим. Семинарга келсак, жуда фойдали бўлди, юқори даражада ташкил этилган. Қимматли маълумотларга эга бўлдик. Навоий вилоятида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси яхши йўлга қўйилаган. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори муҳим дастуриламал бўлиш билан бир қаторда, йиллар давомида орттирилган тажриба, устоз-шогирд анъаналари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига истиқболли кадрлар танлаб олинаётганлиги ва улар малакасини ошириш йўлга қўйилганлиги ишларнинг самарадорлигида муҳим рол ўйнаётганлигига гувоҳ бўлдик. 
Шавкатбек НИШАНОВ, Андижон вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи бошлиғи: – Маълумки, барча ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги, аввало, тартибга, шу билан бирга ижро интизомига боғлиқ. Шу мақсадда, вилоят ҳокимлигида ходимларнинг ўз вақтида ишга келиб кетишларини назорат қилиш бўйича "Меҳнат интизоми” ахборот тизими ишга туширилган экан. Тизимнинг афзаллиги шунда эканки, вилоят ҳокимлиги биносига кириб чиқадиган ҳар бир ходимнинг ишга қачон келиб кетганлиги тўғрисидаги маълумотларни кўриш, уларнинг электрон архивини юритиш, ходим иш юзасидан бинодан чиқиб кетиш пайтида қайси топшириқ юзасидан қаерга кетаётганлиги тўғрисидаги хабарни қолдириш имкониятлари яратилган.  "IS-Docflow” электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилгандан кейин ундан фойдаланувчиларнинг умумий сони 670 нафарни ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-июль ойлари ҳолатига вилоят ҳокимлигига 6371 та ҳужжат келган бўлиб, ушбу ҳужжатларнинг барчаси ҳокимликнинг электрон ҳужжат айланиши тизимида рўйхатга олинган ва булардан 4590 таси назоратдаги ҳужжатлар ҳисобланади. Бу ҳақда семинарда тўлиқ маълумотга эга бўлдик. Ўрганганларимизни эса иш жараёнига жорий этамиз.
Ботир ШОИСЛОМОВ, Тошкент шаҳар ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари: Навоий вилоятида ташкил этилган семинар давомида жуда кўп маълумотларга эга бўлдик. Ижро интизоми, АКТнинг жорий этилганлиги яхши самара бераётганлигига ишонч ҳосил қилдик. Бу ерда кенг кўламда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Шаҳардаги "Ёшлар маркази” фаолияти билан яқиндан танишдик. Ушбу марказ қурилиш ва дизайни жиҳатдан республикамизда ягона иншоотлардан бири сифатида таассурот қолдирди. Бу ерда ташкил этилган барча тўгараклар ёшлар билан гавжум. Айниқа, 10-15 ёшлар атрофидаги ўғил-қизларнинг чизаётган расмлари, дизайнерлик ишлари таҳсинга лойиқ. Бу тажрибани бошқа вилоятларда ҳам ҳаётга татбиқ этиш фойдадан ҳоли бўлмайди. 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!