JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МАСЪУЛИЯТСИЗ ТАДБИРКОР ЕРДАН МАҲРУМ БЎЛАДИ

МАСЪУЛИЯТСИЗ ТАДБИРКОР ЕРДАН МАҲРУМ БЎЛАДИ

23-08-2014 19:01 Navoiy shahri » Yangiliklar
Ер умуммиллий бойлигимиз. Унинг ҳар қаричидан унумли ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Аммо шуни  унутмаслик керакки, у давлат муҳофазасида. Фуқароларга берилган ер майдонлари зарур эҳтиёжлар учун фойдаланилмай, ташландиқ ҳолга келтирилган тақдирда улар эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши қонун билан кафолатланган.
Бугунги кунда шаҳримизда тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Уларга белгиланган жойлардан ер участкалари ажратилиб, молиявий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, шаҳарнинг "Навоийазот” ОАЖ ва ГМЗ-1 корхоналари оралиғида ҳам 39 та лойиҳа асосида қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, бу лойиҳалар учун ер участкалари икки йил бурун ажратилган эди. Аммо ўтган муддат давомида ўз масъулиятини ҳис қилмасдан, ердан оқилона фойдаланмай  келаётган тадбиркорлар йўқ эмас. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига кўра: "Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;
2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;
3) юридик шахс тугатилганда;
4) ерларни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганда ёки бекор бўлганда;
5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса;
6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;
7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;
8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
9) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек, ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;
10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса, –гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари аввалги эгаларидан улар тўлаган ҳақ қиймати қопланган ҳолда олиб қўйилади;
12) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганида.
Қонун ҳужжатларида ер участкаларига эгалик қилиш, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.”
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугунги кунда шаҳарнинг белгиланган ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган мазкур тадбиркорлик субъектларидан 10 таси, жумладан, "Дольче – Вита – Навоий сервис” МЧЖ, "Навоий Обод Плюс Сервис”, "Ўктамхон қурилиш сервис” хусусий корхоналари,  "Немо кафолат” ХКга тегишли 2 та жой, шунингдек, фуқаро А.Тошев, Н.Толибов, Б.Ражабов, Э.Латипов, Дўстмурадовларга тегишли ер участкалари ҳанузгача қуриб битказилмаган. Бу эса юқорида кўрсатилганидек, ер участкаларининг белгиланган муддатларда қуриб битказилмаганлиги боис шаҳар ҳокимлиги ер захирасига олиб қўйилишини билдиради.
Ҳурматли тадбиркорлар! Сизлардан олинган ер участкалари бўйича белгиланган муддатларда қурилиш ишларини амалга оширишингиз ва ўз фаолиятингизни бошлашингизни сўраймиз. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда ўзингизга тегишли ер участкаларингизни расмийлаштирилган ҳолда давлат тасарруфига қонуний равишда ўтказишингиз талаб этилади. Акс ҳолда, қонуний равишда кўрилган чора сизни ерга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.
Зокир Қодиров,
шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!