JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МУСТАҚИЛ ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДИМАН!

МУСТАҚИЛ ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДИМАН!

25-08-2014 11:36 Navoiy shahri » Yangiliklar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1408948422_mustail-yurtning.jpg
Шиддаткор замонамиздаги тезкор тараққиёт ва юксалиш ҳар бир инсонни илму маърифатли, иқтидорли, тафаккур олами кенг, энг асосийси, замон билан ҳамнафас яшашга ундамоқда. Мустақиллик туфайли барча соҳалар қатори мамлакатимиз таълим тизимида ҳам оламшумул ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилингач, ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришларига жиддий эътибор қаратила бошланди.Ўқитишнинг янги ва замонавий услублари жорий этилди. Бундан самарали фойдаланган ҳолда хорижий тилларни чуқур ўрганаётган ёшларимиз бугун кенг дунёқарашга, юксак илмий салоҳиятга эга мутахассислар сифатида шаклланиб, турли йўналишларда муваффақиятларга эришиб келаётир. Мен ҳам улар қаторида тинмай ўқиб-изланиб, ўз олдимга қўйган мақсадларим сари интилмоқдаман. Мактабда ўқиб юрган кезларимдаёқ хорижий тилларни ўрганиб, чет давлатларга бораётган, республикамиз ва жаҳондаги нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиб келаётган ака-опаларимга ҳавас билан қарардим. Кейинчалик коллежда ўқидим. Ўша йиллари инглиз тили бўйича ўтказилган фан олимпиадаларида бир неча бор иштирок этиб, юқори ўринларни эгалладим. Шу билан бирга институтга кириш учун ҳам астойдил тайёргарлик кўрдим. Устозим Соҳиб Бақоевдан инглиз тили грамматикаси ва сўзлашувини пухта ўргандим. 2014 йил мен учун жуда омадли келди. Навоий давлат педагогика институтининг инглиз тили ва адабиёти факультетига ҳужжатларимни топширган эдим. Не бахтки, тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, 180 балл тўпладим ва давлат гранти асосида талабаликка қабул қилиндим. Энг қувончлиси, халқимизнинг улуғ байрами – Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги арафасида бу хушхабарни эшитиб нафақат мен, балки оила аъзоларим, таълим берган устозларим ҳам хурсанд бўлишди. Тунларни тонгларга улаб ўқиганларим, ота-онам, устозларим маслаҳатларига қулоқ тутиб, астойдил тайёргарлик кўришим бугун ўз самарасини берди. Айнан шу лаҳзаларда дилимда кечаётган қувонч, бахтиёрлик ҳиссини ҳеч бир сўз билан таърифлаб бера олмайман.Ҳозир юртимизнинг қай бир гўшасига борсангиз, мустақиллик шарофати билан янги-янги мактаб, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилганининг гувоҳи бўласиз. Улар энг замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, спорт анжомлари билан таъминланган. Бундай шарт-шароитлар яратилган даргоҳларда ўқишнинг ўзи катта бахт.Келгусида институтни аъло баҳоларга тамомлаб, ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиш, шу орқали халқимга хизмат қилиш ягона орзуимдир. Зеро, мен мустақил юртнинг бахтиёр фарзандиман!   Элбек САЙФИДДИНОВ, НДПИ 1-босқич талабаси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!