JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТ – БУ

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТ – БУ

26-08-2014 13:43 Navoiy shahri » Yangiliklar
ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТ – БУ
Бугунги шиддаткор замонамиз тараққиётини илғор технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, рақобатбардош ва жаҳон андозаларига мос маҳсулотларни тайёрлаш учун ишлаб чиқариш тармоқларини янада такомиллаштириш, модернизация қилиш давр талабидир.
Мен ишлаётган "Навоий иссиқлик электр станцияси” ОАЖда ҳам мустақиллик йилларида босқичма-босқич янги инновацион технологияларнинг ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этилаётгани ўзининг юксак самарасини бераётир.
Айни пайтда корхонамизда иш суръати янада ўсиб, умумий тармоққа зарур электр энергияси узлуксиз равишда етказиб берилаяпти. Мустақиллик йилларида ишлаб чиқариш қувватини янада оширишга эришиш учун корхонамиз энг замонавий инновацион технологиялар билан таъминланди. Ўзбекистон энергетика тизимидаги иссиқлик электр станцияларининг энергия қувватларини янгилаш бўйича илк йирик халқаро лойиҳа асосида бу ерга Испаниянинг "Initeс energia”, "Çalik energi” компанияларининг ўзаро ҳамкорликдаги ташкилоти билан тузилган халқаро шартнома асосида комбинациялашган циклли қуввати 478 МВт бўлган буғ-газ қурилмасини ўрнатиш кўзда тутилган эди. 2009 йилда ушбу йирик лойиҳа асосида қурилмани ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. 2011 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида энергомашинасозлик соҳасидаги йирик компаниялар халқаро уюшмасининг ўқув марказида таҳсил олиб, янги технологиялар билан ишлаш, уларга хизмат кўрсатиш юзасидан ўз малакамни ошириб келдим. Ўша ерда олган билим ва кўникмалар корхонамиздаги янги буғ-газ қурилмаси ва ускуналарини ўрнатиш жараёнида бевосита иштирок этишимда асқотди. 2012 йилда қурилма ишга тушиб, ўзининг илк маҳсулотларини бера бошлади.
2013 йилда эса бир гуруҳ ҳамкасбларим қаторида Япониянинг Токио, Нагасаки шаҳарларига бориб, "Mitsubishi” компаниясининг энергомашинасозлик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдим. У ерда ҳам амалий ва назарий билимларимни ҳар жиҳатдан ошириб келдим. Бугунги кунга келиб, Акмал Нарзиев, Ўктам Қувонов, Акмал Исканов каби шогирд­ларимга ҳам устозлик қилиб, уларнинг замонавий технологиялар билан ишлаш юзасидан кўникма ва малакаларини оширишда кўмак бериб келаяпман.
Юқори қувват билан ишлаётган буғ-газ қурилмасидан унумли фойдаланишимиз туфайли маҳсулот таннархининг пасайишига, фойдали иш коэффициентини оширишга, ҳар бир кВт-соат учун сарф қилинадиган шартли ёқилғи сарфини салкам 2 бараварга камайтиришга эришмоқдамиз. Қурилмада ишлаб чиқариш жараёнларининг мингларча кўрсаткичлари автоматик тарзда назорат қилиб борилади. Шуниси қувонарлики, 2015 йилда корхонамизда яна бир янги 450 МВтли буғ-газ қурилмасининг қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилмоқда. У ҳам бунёд этилиб, ишга тушса, бу ерда иш самарадорлиги янада ошишига, шартли ёқилғи сарфи анча камайишига ва ишлаб чиқариш имкониятлари бундан-да кенгайишига эришамиз.
Ҳа, бизнинг асримиз – ахборот технологиялари асри. Илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланиш, замонавий русумдаги технологиялар билан ишлаш, уларни бошқариш, тезкор хизмат кўрсатиш ҳар бир мутахассисдан кучли билим ва тажрибани, тинимсиз ўқиб-изланишни, энг асосийси, ўз касбига фидойиликни талаб этади. Корхонамизда мен каби ёш мутахассислар жуда кўп. Уларнинг ҳар бири ана шундай ёруғ ниятлар билан меҳнат қилиб,  янги зафарлар сари одимламоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, бу каби ижобий ишларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан яратилаётган кенг имкониятлар, истиқлол йилларида энергетика соҳасида изчиллик билан олиб борилган ислоҳотлар, қолаверса, ишлаб чиқариш тармоқларига тежамкор ва юқори самарали технологияларни жорий этишнинг натижасидир.
Истам ТОШОВ,
"Навоий ИЭС” ОАЖ муҳандиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!