JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

28-08-2014 10:50 Navoiy shahri » Yangiliklar
НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ
Шодиёна иштирокчиларининг юз-кўзлари, гап-сўзларидан буюк истиқлол шарофати билан мамлакатимизда тарихан жуда қисқа даврда амалга оширилган оламшумул ижобий ўзгаришлар, қўлга киритилган салмоқли ютуқлардан чексиз фахру ғурурни сезиш қийин эмасди. Муқаддас заминимизда яратилган бетакрор гўзаллик, фараҳбахш ҳаёт, фаровон турмушдан завқу шавқ, қувончу шодлик, ҳаётдан мамнунлик, эртанги кунга ишонч, жонажон Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши, турмуш фаровонлиги йўлидаги бунёдкорлик туйғулари қалблардан қалбларга кўчаётгандек эди, гўё.
"Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтган байрам тадбирида Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов тантана қатнашчилари ва барча навоийликларни энг улуғ ва энг азиз байрам билан қутлади. Шундан сўнг вилоят раҳбари давлат мустақиллигининг ҳар бир ватандошимиз тақдиридаги ўрни, истиқлол йилларида мамлакатимизда Президент раҳнамолигида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда уларнинг ҳаётбахш натижалари тўғрисида маъруза қилди. Жумладан, вилоятимизда бажарилган бунёдкорликлар ҳақида гапириб, уларнинг халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.
НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ
– Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, барча соҳалардаги ислоҳотларни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишда вилоятдошларимиз ҳам фаол иштирок этган ҳолда, қувончли натижаларни қўлга киритишаяпти, - деди вилоят ҳокими. – Мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига асосан 22 нафар навоийлик турли касб соҳиблари Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлиги ҳам шундан далолатдир.
Тадбирда ижро этилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига бутун байрам қатнашчилари, минглаб юртдошларимиз жўр бўлишди. Бу эса уларнинг мустақил Ўзбекистонимиз, жамиятимиз олдидаги улуғвор мақсадлар йўлида янада жипслашганлигини намоён этди.
НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ
– Мустақиллигимизни қанчалар мадҳ этсак ҳам кам, – дейди байрам қатнашчиси, Навоий давлат кончилик институти кимё ва технология факультети деканининг ўринбосари Шерзод Отамуродов. – Чунки мустақиллик мамлакатимиздаги кексаю ёшнинг орзу-интилишларини руёбга чиқармоқда. Жумладан, ёш авлоднинг давлатимиз ва жамиятимиз учун муносиб шахслар сифатида камол топиши борасида барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганлигини ўз мисолимда яққол кўриб турибман. Болаликдан мақсадим келгусида олий маълумотли бўлиш, илмий изланишлар олиб бориб, Ватанга муносиб хизмат қилиш эди. Уларга эришаяпман. Бунинг учун миллий истиқлолдан мингдан-минг розиман.
Байрам шодиёнасида вилоятимиз санъаткорлари ҳамда пойтахтдан келг ан Алишер Навоий номидаги академик катта театрининг опера ва балет усталари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев, ёш эстрада хонандалари Жасур Умиров ва Жасурбек Раҳимовлар ижросидаги куй-қўшиқ ва дилрабо рақслар барчага манзур бўлди.
Кўкдаги ўзида камалакнинг барча рангларини жамлаган мушакларнинг порлоқ ёлқини эса нафақат байрам оқшомини, навоийликлар қалбларини ҳам нурафшон этди.
Байрам шодиёнасида қатнашган ҳар бир вилоятдошимиз бундай озодлигу ободликка, эрку ҳурриятга, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига, гўзал, бахтли ва фаровон ҳаётга ўз-ўзидан эришилмаганлигини, бунинг учун буюк истиқлол тенгсиз куч-қудрат, илҳом ҳамда бунёдкорликларнинг битмас-туганмас манбаи бўлиб хизмат қилаётганлигини яна бир бор қалбу вужуди билан ҳис этишди. Унга шукроналар келтиришди.
НАВОИЙДА БАЙРАМ ШОДИЁНАЛАРИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!