JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » "ТИНЧЛИК" ҚЎРҒОНИДА ЯНГИ КОРХОНА

"ТИНЧЛИК" ҚЎРҒОНИДА ЯНГИ КОРХОНА

02-09-2014 12:17 Navoiy shahri » Yangiliklar
"ТИНЧЛИК" ҚЎРҒОНИДА ЯНГИ КОРХОНА
Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан шаҳримиздаги "NAVBAHOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги чет эл корхонаси янги лойиҳа бўйича фаолият бошлаяпти.
Шаҳарнинг "Тинчлик” қўрғонидаги фойдаланилмаётган омборхоналар, муҳандислик қурилмалари жойлашган ҳудудда фабрикани қуриш ишлари олиб борилди. Уни тиклаш ва энг замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш учун "Асака банк” вилоят филиалидан олинган 1 миллиард 140 миллион сўм кредит қўл келди.
– Корхона инвестиция киритиш фаолиятини 2013 йилнинг февраль ойида бошлади, – дейди унинг раҳбари Шерзод Жумаев. – Ўтган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда ишлаб чиқариш технологияларини олиб келиб ўрнатиш учун 10 миллиард 496 миллион сўмдан зиёд инвестиция киритилди. Мустақиллигимизнинг 23 йиллик тўйига тўёна сифатида корхонани тўлиқ ишга туширилиши натижасида 200 нафар янги иш ўрни яратилмоқда.
Айни пайтда бу ерда технологиялар қувватини синаш мақсадида суткасига 10 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилаётган бўлса, корхона тўлиқ ишга тушгач, йилига 5400 тонна пахта толасини қайта ишлаб, 4200 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилиниши кўзда тутилган.
– Пахтанинг сифатини текшириб, талаб даражасига мос келсагина ип йигиришга рухсат берамиз, – дейди корхона лаборанти Азиза Аҳмедова. – Иш жараёнида касбимга оид зарур билимларни ўргандим. Корхонамизда иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, ишчи-ходимларнинг ишга қатнашлари учун транспорт қатнови йўлга қўйилган. Овқатланиш учун ҳам барча шарт-шароитлар етарли.
Буларнинг барчаси мустақиллик шарофати ва мамлакатимизда иқтисодиётни изчил ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!