JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » СПОРТЧИ ЁШЛАР - ВАТАН ТАЯНЧИ

СПОРТЧИ ЁШЛАР - ВАТАН ТАЯНЧИ

02-09-2014 14:01 Navoiy shahri » Yangiliklar
СПОРТЧИ ЁШЛАР - ВАТАН ТАЯНЧИ
Мустақиллик Ўзбекистон спортининг гуллаб-яшнаган даври бўлди десак, муболаға эмас. Ўтган йиллар ичида спортга, айниқса, болалар спортига бўлган улкан эътибор ва ғамхўрлик истеъдодли йигит-қизларимизнинг жаҳон ареналарида катта ғалабаларга эришишларига замин бўлди. Буни шаҳримиз ёшлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг саккиз ойи давомида шаҳар бўйича 51 нафар ёш спортчилар халқаро турнир ва чемпионатларда иштирок этиб, 27 таси 1-, 2- ҳамда 3-ўринларни эгаллаган бўлса, 500 га яқин ёшлар Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида қатнашиб, 409 нафари совринли ўринларни эгаллади. Бу, шубҳасиз, она Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамига шаҳримиз ёшларининг муносиб совғасидир. Шунингдек, жорий йилда шаҳримиздаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг олимпия захираларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига айлантирилганлиги ҳам спортсевар ёшларимиз учун айни муддао бўлди. Албатта, юртбошимизнинг ёшларимизга кўрсатаётган бундай чексиз ғамхўрликлари келажакда бундан-да улкан самараларни беради. Озод ва обод Ватанимизнинг мана шундай улкан марралари барчамизни бирдек қувонтираверсин!

Азиз АҲМЕДОВ, шаҳар ҳокимлигининг спортни ташкил
этиш ва ривожлантириш бўйича етакчи мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!